«ГЕГЕМОН»ЛИКНИНГ МАККОРОНА ҚОИДАСИ
Ички мусобақаларда етакчиликни ўз қўлида сақлаб қолишнинг бош қоидаси – асосий рақобатчиларни мудом заифлаштириб туриш! Италия «А» серияси гранди – «Ювентус» жорий трансферлар бозорида амалга оширган харидлари билан бундеслигадаги «дўсти» «Бавария»ни эслатиб юборди. Қаранг, туринликлар саноқли кунлар орасида «Наполи»дан Гонсало Игуаинни, «Рома»дан эса Миралем Пьянични тортиб олишди. Ҳозирда «кекса синьора»нинг кучайгани кундек равшан, скудетто учун даъвогарлардан саналган «Наполи» ва «Рома» клублари аксинча, етакчи футболчиларидан айрилишди. Шу сабаблими, римлик ва неаполлик мухлислар нафақат «Юве», балки кечагина суюкли арзандалари ҳисобланган икки «хоин» футболчи шаънига ҳам лаънатлар ўқимоқдалар. Soссer.ru эса «Юве» томонидан «ўмарилган» юлдузлардан ўзига хос рамзий терма жамоа шакллантириш асносида «гегемон»ликнинг макорона қоидасига эътибор қаратди.
Янги мавсум арафасида ўтказилган сўровномада АПЛ мухлисларининг кўпчилиги «МЮ»нинг чемпионлиги учун овоз беришди. Уларнинг нечоғли ҳақ эканликлари яна бир йилдан кейин маълум бўлади. Мухлислар ҳозирнинг ўзидаёқ Ибрагимович ва Погба жамоаси Скоулз ва Роналдунинг афсонавий сафдошларидан кам эмаслигига ишонч билдиришмоқда. Оқибатда яна бир жумбоққа ечим топишга тўғри келди: ким кучлироқ, сэр Алекснинг жангчиларими ёки Моунинг бугунги «бандаси»?
Зайниддин Зидан «Реал» бошқарувини ўз қўлига олгач, жамоанинг ички муҳитида жиддий ўзгаришлар кузатилди, футболчилар ўйинларга ўзгача масъулият билан ёндашадиган бўлишди, ўз-ўзидан ғалабалар сони ҳам ортмоқда. Совринлар ҳақида-ку ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ - франциялик мутахассис бош мураббийликка тайинлангач, «Қироллик клуби» дастлаб ЕЧЛ, сўнгра Европа Суперкубогида зафар қучди. Умуман, янги жамоада иш бошлаб, ўша мавсумнинг ўзидаёқ «шалпангқулоқ»ни боши узра кўтарган мураббийлар аввал ҳам учраган. Зиданнинг ютуқлари баҳона шу тоифа омадлиларни яна бир бор ёдга олишга қарор қилдик.
Россиянинг Soccer.ru сайтида, аниқроғи, «Планета футбола» («Футбол сайёраси») блогида Марказий Осиё мамлакатлари футболидаги энг истиқболли иқтидорлар алоҳида эътироф этилди. Эътиборлиси, бу мақола асосан ўзбек футболчилари ҳисобига тўлдирилди. Ахир 6 нафар футболчи мақталган бўлса, улардан 3 нафари бизнинг йигитлар. Блог ижодкори шунингдек, Тожикистон, Туркманистон ва қирғизистонлик ёш футболчиларга эътибор қаратди.
Франция мезбонлигида ўтган Евро-2016 томошабинларни ўзига жалб этган паллада клуб селекционерлари ишлари билан банд бўлишди. Топ футболчилар «кўҳна қитъа» чемпионати ва Копа Америка муаммоларини ҳал қилиш мақсадида маълум муддат танаффус олишгани туфайли скаутлар диққати ёш иқтидорларни излашга қаратилди. «Барса» бразилиялик келажаги порлоқ марказий ҳимоячини ижарага олди, «Лион» Жанубий Американинг энг истеъдодли ҳимоячиларидан бирига эга бўлди, «Боруссия» ўз сафини туркиялик футболчи эвазига тўлдирди... Мадриднинг «Реал» клуби ҳам воқеалар ривожидан четда қолишни истамаган чоғи, парагвайлик вундеркинд - Серхио Диас билан шартнома имзолади.
Италия терма жамоасига янги мураббий тайинланди - Жампьеро Вентура. Хўш, «Скуадра адзурра» нега айнан шу мутахассисни танлади? У итальянлар билан муваффақиятларга эриша олармикан? «СЭ» мана шу саволларга жавоб топишга уринди.
Португалия терма жамоаси аъзолари кўксини олтин медаллар безаган палладан бошлаб Евро-2016 тарихга айланди ва жамоатчилик эътиборини навбатдаги - юбилей қитъа биринчилиги режалари эгаллай бошлади. Ташкилотчилар бу мусобақани том маънодаги янги турнир даражасига кўтариш ниятидалар. Евро-2020 финал босқичи илк марта турли мамлакатларнинг 13та шаҳрида бўлиб ўтади. Шунингдек, мутасаддилар англиялик мухлисларнинг УЕФАга гина-кудуратларига барҳам бериш ҳамда 60 йил муқаддам ўтказилган илк қитъа биринчилигида ғолиб чиққан терма жамоага ҳурмат бажо келтиришни ҳам эътибордан четда қолдиришмаяпти.