Шу ҳафта бошида Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий термасининг ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқичидаги дастлабки рақиблар - Сурия ва Қатар жамоаларига қарши кечадиган баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Демак, навбатдаги мундиал сари бошланган узоқ ва машаққатли йўлга айнан шу ўйинчилар билан бирга чиқамиз. Хўш, бу футболчиларнинг ҳаммаси ҳам бош жамоамиз либосини кийишга ҳақлими? Мураббийларда ушбу рўйхатни янада бойитиш имкони бормиди? Ахир чемпионат янги мавсумидаги ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар меҳрини қозонаётган бошқа ўйинчилар ҳам бор эди-ку! Ижозат берсангиз, мазкур муҳокамабоп мавзуда бир мулоҳаза юритиб кўрсак.
Футболчи |
Клуби |
Амплуаси |
Ўйин |
Дақиқа |
Гол |
Александр Лобанов |
«Пахтакор» |
Дарвозабон |
4 |
360 |
-5 |
Игнатий Нестеров |
«Локомотив» |
Дарвозабон |
18 |
1620 |
-14 |
Элдорбек Суюнов |
«Насаф» |
Дарвозабон |
11 |
990 |
-9 |
Ислом Тўхтахўжаев |
«Локомотив» |
Ҳимоячи |
11 |
914 |
1 |
Егор Кримец |
«Пекин Гуоан», Хитой |
Ҳимоячи |
19 |
1534 |
- |
Анзур Исмоилов |
«Чанчун Ятай», Хитой |
Ҳимоячи |
9 |
776 |
1 |
Азим Аҳмедов |
«Пахтакор» |
Ҳимоячи |
15 |
1198 |
- |
Даврон Ҳошимов |
«Пахтакор» |
Ҳимоячи |
15 |
1338 |
- |
Виталий Денисов |
«Локомотив», Россия |
Ҳимоячи |
5 |
447 |
- |
Станислав Андреев |
«Пахтакор» |
Ҳимоячи |
11 |
795 |
- |
Отабек Шукуров |
«Бунёдкор» |
Ҳимоячи |
15 |
1188 |
- |
Одил Аҳмедов |
«Краснодар», Россия |
Ярим ҳимоячи |
5 |
237 |
- |
Азиз Ҳайдаров |
«Ал-Шабаб», БАА |
Ярим ҳимоячи |
Чемпионат бошланмаган |
||
Сардор Рашидов |
«Ал-Жаиш», Қатар |
Ярим ҳимоячи |
Чемпионат бошланмаган |
||
Элдор Шомуродов |
«Бунёдкор» |
Ярим ҳимоячи |
18 |
1319 |
8 |
Жасур Ҳасанов |
«Қизилқум» |
Ярим ҳимоячи |
9 |
694 |
1 |
Жавоҳир Соҳибов |
«Пахтакор» |
Ярим ҳимоячи |
16 |
1334 |
|
Марат Бикмаев |
«Локомотив» |
Ярим ҳимоячи |
16 |
862 |
4 |
Достон Ҳамдамов |
«Бунёдкор» |
Ярим ҳимоячи |
17 |
1490 |
5 |
Саламат Қутибоев |
«Бухоро» |
Ярим ҳимоячи |
19 |
1444 |
2 |
Санжар Турсунов |
«Ворскла», Украина |
Ярим ҳимоячи |
1 |
19 |
- |
Жамшид Искандеров |
«Пахтакор» |
Ярим ҳимоячи |
12 |
982 |
3 |
Сервер Жепаров |
«Локомотив» |
Ярим ҳимоячи |
14 |
1017 |
6 |
Игорь Сергеев |
«Пекин Гуоан», Хитой |
Ҳужумчи |
20 |
1574 |
11 |
Александр Гейнрих |
«Ордабаси», Қозоғистон |
Ҳужумчи |
13 |
631 |
4 |
Бир қарашда, 25 ўйинчидан иборат таркибда жиддий ўзгаришларга қўл урилмагандек. Буркина-Фасо термасига қарши баҳс олдидан чақирилган футболчилардан Шоҳруз Норхонов ҳамда Зоҳид Абдуллаевга жавоб берилди. «Бухоро» ярим ҳимоячиси Саламат Қутибоевнинг ўйинлари мураббийларда илиқ таассурот қолдирган чоғи, у таркибда қолди. Шу, холос. Қолган 24 ном эса ўзбек футбол жамоатчилигига жуда яхши таниш. Келинг, уларга бирма-бир назар ташлаб, ўйинчиларнинг Сурия ва Қатар термаларига қарши баҳсда майдонга тушиш имкониятларни чамалаб кўрсак.
Дарвозабонлар
Бу борадаги танлов ортиқча иккиланишларсиз амалга оширилиши тайин. Дарҳақиқат, юртимизнинг энг кучли посбонлар учлиги сўнгги пайтларда мунтазам равишда термага таклиф этилмоқда. Хўш, миллий жамоамиз дарвозаси уларнинг қай бирига ишониб топширилади?
Тан олайлик, ҳозирча мазкур масалада Александр Лобановнинг имкониятлари бироз юқорироқдек кўринмоқда. Маълум муддат Эрон чемпионатида тўп суриб, яна ортга - қадрдон «Пахтакор»га қайтган кипер «шерлар»га қийин вазиятда ҳамроҳ бўлишга қарор қилган кўринади. Самвел Бабаяннинг ишончини оқлаётган посбон 1 сентябрь санасида бўлиб ўтадиган ўйинни асосий таркибда бошласа, асло ажабланмаймиз.
Аслида эса, бу вазифа Игнатий Нестеровга муносиброқдек. Зеро, шахсий кўрсаткичлар бобида ҳам, тажриба борасида ҳам, барибир, «Локомотив» дарвозабони катта устунликка эга. Айниқса, Нестеровнинг ҳозирда «темирйўлчилар» билан қўлга киритаётган ғалабалари ҳам аҳамият касб этиши турган гап.
Элдор Суюнов имкониятлар даражаси бўйича сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Бу кипер ҳар қандай вазиятда икки ҳамкасбининг ўрнини эгаллашга шай. Мабодо «Насаф» посбонининг хизматларига эҳтиёж туғилса, у ўз ишини ажойиб тарзда уддалайди, бунга ишончимиз комил. Хуллас, дарвоза чизиғидан кўнгил тўқ.
Бошланғич таркибга асосий даъвогар: Александр Лобанов.
Ҳимоячилар
Ҳойнаҳой, Самвел Вячеславович мудофаа чизиғидаги қарашларига жиддий ўзгариш киритмаса керак. Фақат дисквалификация сабаб Сурия термасига қарши кечадиган баҳсни ўтказиб юборадиган Егор Кримецнинг ўрнига муносиб ўринбосар топилса бўлгани. Сўнгги пайтларда асосан ўнг қанот ҳимоясида жавлон ураётган Ислом Тўхтахўжаев марказга қайтадими ёки Одил Аҳмедов сал орқароқда тўп сурадими? Балки ушбу чизиқда Отабек Шукуровнинг имкониятлари синовдан ўтказилар? Бу борада мураббийлар астойдил бош қотиришларига тўғри келади.
Ҳозирча ҳимоядаги асосий муаммо шу. Кримец қайтгач бу чизиқда ҳам ортиқча ўзгаришларни кузатмасак керак. Мабодо марказда Анзур Исмоиловга Ислом Тўхтахўжаев шериклик қилса, унинг ўнг қанотдаги вазифаси Даврон Ҳошимов зиммасига юклатилиши мумкин. Сўлда эса, одатдагидек Виталий Денисов тер тўкади. Энг асосийси, бу футболчиларнинг янги мавсум ўз жамоалари сафида қайд этаётган натижалари, кўрсаткичлари чаккимас.
Бошланғич таркибга асосий даъвогарлар: Анзур Исмоилов, Егор Кримец (д), Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов.
Ярим ҳимоячилар
Эътибор берган бўлсангиз, ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичи стартига танланган таркибда ярим ҳимоячилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Афтидан, Сурия ва Қатар термаларига қарши кечадиган баҳсларда асосий юк айнан шу амплуа вакиллари елкасига тушадиган кўринади. Умуман, Ўзбекистон терма жамоасининг ярим ҳимоядаги салоҳияти бутун Осиёга яхши таниш. Шу боис, таркибнинг бундай кўриниш олиши табиий ҳол.
Демак, бугун бўлиб ўтадиган баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган беш футболчини танлаб оламиз. Албатта, бу бизнинг тахмин, холос. Энг катта масъулият, шубҳасиз, сардорлик боғичи остида кўришга одатланганимиз Одил Аҳмедов зиммасига юклатилади. «Краснодар» футболчисидаги ғолиблик руҳи шерикларига ҳам кўчса, ҳаммаси яхши бўлади. Қолаверса, унинг ёнида доимий ҳамроҳлари Азиз Ҳайдаров ва Сервер Жепаров бор. Қанотларда эса Сардор Рашидов ҳамда Элдор Шомуродов фаоллик кўрсатишади. Дарвоқе, таянч чизиғида Жавоҳир Соҳибовни ҳам кўришимиз мумкин
РПЛ аста-секин қизғин тус олиб бормоқда, БАА ва Қатарда эса чемпионат ҳали старт олмади. Термамиз ярим ҳимоячиларининг янги мавсумдаги кўрсаткичлари чаккимас. Умуман, бошланғич таркибни танлашда бу омил у қадар юксак аҳамият касб этмаслиги ҳам мумкин. Бош жамоамиз мураббийлар штаби, барибир, биринчи навбатда, тажрибага таянади.
Бошланғич таркибга асосий даъвогарлар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов, Жавоҳир Соҳибов.
Ҳужумчилар
Бу чизиқда муаммолар йўқ эмас. Юқорида таъкидлаганимиздек, якуний таркибда ярим ҳимоячилар кўпчиликни ташкил этишди. Самвел Бабаян ҳужум чизиғи вакилларидан фақат икки нафарига ишонч билдиради - Игорь Сергеев ва Александр Гейнрих. Тўғри, Саша сўнгги пайтларда Қозоғистон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Сергеев эса, аксинча, олий лигамиздаги сермаҳсулликни Хитой супер-лигасида давом эттира олмаяпти. Албатта, жаҳоннинг номдор футболчилари жамланаётган чемпионатга дарҳол киришиб кетиш қийин. Шундай экан, Игорга бироз вақт керак.
Аммо биз сўз юритмоқчи бўлган масала бу эмас. Яна такрорлаймиз, бу рўйхатда Темурхўжа Абдухолиқов етишмаяпти. Агар «Локомотив» футболчисининг жорий мавсумдаги кўрсаткичлари(олий лигада 18та ўйин, 16та гол)га назар ташласак, унинг ҳақиқатан термага муносиб футболчи эканлигига гувоҳ бўламиз. Бироқ бу оддийгина шахсий фикр, холос. Нима ҳам дердик, миллий жамоамиз мураббийлар штабининг ўз қарашлари бор, натижага улар жавобгар. Шундай экан, таркиб тузишда ҳам ўз режаларига таянишгани табиий.
Хуллас, Игорь Сергеев майдонга бошланғич таркибда тушса керак. Зарур пайтда ҳужумни кучайтиришда эса Александр Гейнрих хизматига таянамиз. Қолаверса, ярим ҳимоячилар олдинги чизиқ вакилларини асло ёлғизлантириб қўйишмайди.
Бошланғич таркибга асосий даъвогар:Игорь Сергеев.
Таркибда кимлар майдонга тушишидан қатъий назар, миллий термамизнинг ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқичидаги дастлабки икки ўйинда ижобий натижа қайд этишига тилакдошмиз. Хабарингиз бор, олимпиячиларимиз ўзларининг улкан ғалабалари билан юртдошларимизга олам-олам қувонч бахш этишди, ушбу муваффақиятлардан ҳар бир ўзбекнинг қалби ғурур ва ифтихор туйғуларига тўлди. Умид қиламизки, термамизнинг ҳар бир аъзоси ўзига билдирилган ишончни оқлаб, бу қувончли дамларнинг давом эттишига муносиб ҳисса қўшади. Мақсадга етишиш учун бизда ҳамма нарса етарли. Шунчаки, футболчиларимизга ишонч ва шижоат ҳамроҳлик қилса бўлгани. Ўзбекнинг қалби қайноқ мухлислари эса уларни доимо қўллаб-қувватлашга шайлар...
Биз сизга ишонамиз, мундиал сари олға, йигитлар!
Ўткирбек УМАРОВ
Киритилган сана: 09.02.2017
Киритилган сана: 02.02.2017
Киритилган сана: 26.01.2017
Киритилган сана: 22.12.2016
Киритилган сана: 03.12.2016
Киритилган сана: 17.11.2016
Киритилган сана: 17.11.2016
Киритилган сана: 03.11.2016
Киритилган сана: 03.11.2016
Киритилган сана: 18.10.2016
Киритилган сана: 18.10.2016
Киритилган сана: 13.10.2016
Киритилган сана: 13.10.2016
Киритилган сана: 13.10.2016
Киритилган сана: 06.10.2016
Киритилган сана: 27.09.2016
Киритилган сана: 22.09.2016
Киритилган сана: 22.09.2016
Киритилган сана: 08.09.2016
Киритилган сана: 01.09.2016