Қайднома

Қидирув

«БАРСЕЛОНА»ДА ЎЙНОЛМАЙМАН!"... Каталония грандига рад жавобини берганлар ҳақида

03.12.2016 16:01
4777

Лионель Мессининг каталонияликлар билан янги шартнома тузишдан бош тортиши мухлисларни қанчалик ҳайратга солса, умуман «Барселона»да ўйнашни хоҳламаган футболчилар борлиги бу ҳайратни икки баробар ошириши турган гап. Демак, Soccer.ru Фергюсоннинг ёқимтойи, «Реал» афсонаси ҳамда бошқа ўйинчилар ҳақида сўз юритади.

1953 йилнинг баҳори. Альфредо Ди Стефано
Ушбу буюк футболчи «Барселона» ва «Реал» ўртасида талашилгани рост. Айнан Ди Стефано сабаб Роналду «Реал»нинг бош афсонаси номига эришолмайди, гарчи ишқибозларнинг бу борадаги фикрлари бошқача бўлса ҳам. Альфредо 8 марта Испания чемпиони, 5 марта Чемпионлар Кубоги ғолибига айланган - Криштиану бу кўрсаткични янгилай олмаса керак. Эътибор беринг, ҳаттоки Рауль ҳам четда қолмоқда. Гонсалес Бланко «Атлетико» таклифини рад этган бўлса, Ди Стефано «Барселона» футболкасида кўриниш берган. Чунки ўйин¬чининг трансфер ҳуқуқига эга биринчи клуб уни каталонияликларга сотган бўлса, кейинроқ иккинчиси «Реал» таклифини қабул қилган. Альфредо эса Мадридни танлаган.
Ўз навбатида, бирданига иккита шартномага эга чиққан футболчига дисквалификация хавф соларди. Уни мажбуран «Ювентус»га ўтказишга ҳам уринишган. Аммо ФИФА айёрона ва қизиқ чора қўллади ва шу тариқа Альфредонинг икки мавсум «Реал»да, яна шунча муддат «Барселона»да ўйнаши белгилаб қўйилди. Бу ҳолат каталонияликларга ёқмади: улар ўзларига тегишли ҳуқуқни рақибга сотишди. Эндиликда Альфредонинг номи Испания ва бутун Европада «Реал» гегемонияси билан боғланади. Сантьяго Бернабеунинг уринишлари самара бериб, уни «Барса»дан тортиб олишди. Бу эса ўртадаги зиддиятни оширди, 1988 йилгача клублар ўзаро футболчи алмашишмади. Кейинчалик Фигунинг ушбу икки жамоа либосида майдонга тушиши катта можароларга сабаб бўлгани бу фикрнинг исботидир.

1998 йилнинг ёзи. Алессандро Дель Пьеро
Ўша кезлари «Барселона» ҳозиргидек барқарор эмасди, лекин юлдузлар билан музокара ўтказарди. Дель Пьеро бир мавсумда 32та гол ургач, 1998 йили «Манчес¬тер Юнайтед» ва «Барселона» унга шартнома таклиф этишди. Ўшанда «Ювентус»да эндигина бешинчи йилини ўтказаётган, аслида «Падова» тарбияланувчиси ҳисобланган Сандро «Кекса синьора»га меҳр қўйиб, узоқ вақт Туринда қолиб кетди. Кейинги 19та мавсумда ўсиш ва омадсизликлар билан биргаликда жароҳатлар ва муваффақиятларни бошдан кечирди. Хуллас, клубига бўлган садоқат туфайли «Барса» таклифи рад этилди.

2001 йилнинг ёзи. Жанлуижи Буффон
Ўша кезлари «Парма»нинг ёш посбони ва унинг вакиллари ўртасида узоқ муҳокама ўтказилди, келажаги борасида отаси билан маслаҳатлашди. «Барселона» аниқ таклиф билан чиққан, жамоа келгуси ўн йиллик учун кипер излаётганди. Буффон эса барча кўрсаткичлар бўйича Каталония грандига мос тушар, ушбу клуб нуфузли совринларни қўлга киритиш кафолатини бера оларди. Аммо «Ювентус» Жанлуижини футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айлантирди, ваҳоланки Буффон отасининг тавсиясига кўра қарор қабул қилганди - испанларга рад жавоби берилди ва бундан ҳозиргача афсусланмайди. қисман шундай, ахир икки марта финалда ўйнаганига қарамай, ЕЧЛ бош совринини қўлга киритолмади.

2006 йилнинг ёзи. Рио Фердинанд
Ўз даврининг энг яхшим ҳимоячиларидан бири, ван дер Сар ва Видичнинг ишончли шериги, «МЮ» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан Фердинандга бир вақтнинг ўзида ҳам «Реал», ҳам «Барселона»дан таклиф тушди. «Рома» қизиқиш билдирганда эса Мадрид ва Каталония жамоаларига рад жавобини бериб улгурганди. Рио ўз қарорини оддий тарзда изоҳлади - «Манчестер Юнайтед» бирин-кетин совринлар ютарди, шу боис «Вест Хэм» ва «Лидс»нинг собиқ ҳимоячиси Фергюсонга тўлиқ ишониб, Каталонияга кўчиб ўтиш ҳақида ўйламасди. Ўз навбатида, Фердинанд бир нарсани таъкидлашдан чарчамайди: «Агар Бэйл «Тоттенхэм»дан «МЮ»га ўтганида, у ҳам Мадридга боришни хоҳламасди...» Хуллас, бу ўринда англиялик адашаётган бўлиши ҳам мумкин.

2009 йилнинг ёзи. Криштиану Роналду
Месси ва Роналду бир жамоада ўйнашлари керак эди. Криштиануни «Барселона»га ўтказиш ғояси Алекс Фергюсондан чиққан - шогирдининг Каталонияда улкан муваффақият қозонишига ишонарди. Аммо вазиятга португалияликнинг ўзи ва Рамон Кальдерон аралашишди. «Реал» президенти «Барса» таклиф қилган сумма миқдорини оширди - 80 миллион фунт (ўша пайтдаги рекорд) «МЮ» ғазнасига тушгач, сэр Алекс фикрида қатъий қолишга ҳожат йўқлигини англади. Хуллас, Роналду «Реал»ни танлади, афтидан ўз қироллиги бўлишини хоҳлаган. Кўриб турганимиздек, ҳозирча нияти амалга ошяпти, чунончи ҳаммаси бошқача тарзда кечиши ҳам ҳеч гап эмасди.

2010 йилнинг ёзи. Антуан Гризманн
Ройснинг «Барселона»га рад жавоби беришига Месси, Неймар ва Суарес жой олган таркибдан тушиб қолиши мумкинлиги сабаб бўлганди. Гризманнга эса каталонияликларнинг таклифи маъқул тушмади. Бундай харидорнинг борлиги яхши, лекин сегундага қайтаришни хоҳлашлари футболчига алам қилганди. Франциялик ҳужумчи иккинчи таркибда тажриба орттиришни истамади. Бир жиҳатдан тўғри қилганди, чунки эндиликда «Атлетико» сафида «Барселона» дарвозасини «ўққа тутиш» имкониятига эга. Гамейро ҳам Алькасернинг ҳолатига тушишни хоҳламади, Антуаннинг гапига кириб, Симеоне бошчилигидаги жамоа шарафини ҳимоя қилишни маъқул кўрди.

2013 йилнинг ёзи. Тиаго Силва
Хабарингиз бор, «Барселона» анчадан буён марказий ҳимоячи излаб, бир варакайига кўпчиликка шартномалар таклиф этганди. Тьягонинг мудофаа чизиғидаги шериги Луис «ПСЖ»ни танлаб, маълум муддатдан сўнг собиқ клуби «Челси»га қайтган бўлса, Силва Парижда қолди. У ҳам «Барса»да тўп суриш имкониятига эга эди, бироқ ушбу таклифга рад жавобини берганидан мамнун. Каталонияликларни ҳурмат қилади, лекин улар учун ўйнашни хоҳламайди.

2014 йилнинг ёзи. Коке
«қизиқиш учун ташаккур, «Барса»га рад жавобини бериш қийин, лекин «Атлетико»да қолмоқчиман, бу ер менинг уйим». Кўриб турганингиздек, илк чорловдаёқ каталонияликлар ҳузурига шошмайдиганлар ҳам бор. Гап Кокега майдонда жой топилмаслигида эмас, бу масалада муаммо туғилмаслиги аниқ. Унинг Мадриддаги «қироллик» сафини тўлдирмагани сабаби ўз-ўзидан аён бўлса, «Барселона»га рад жавобини бергани кўпчиликни ажаблантирди. Тўғри, бу ҳолатни садоқат ва барқарорликка йўйганлар ҳам учради. Ҳа, Коке ҳамон «Атлетико»да.

2016 йилнинг ёзи. Рафаэль Геррейру
Балки бу йигитлар биз билмайдиган нарсадан хабардордирлар? Европа чемпиони, қитъа биринчилиги қаҳрамонларидан бири, Дортмунднинг «Боруссия»сига ўтгунга қадар «Лорьян»да тўп сурган Рафа Геррейру нафақат «ПСЖ», балки «Барселона» таклифига ҳам рад жавобини берди. Ажойиб футболчи - майдонда кенг кўламли ишни бажаради, ёш бўлишига қарамай, шундай шов-шувли воқеалар марказида юради. Буни қарангки, Гризманни ўринбосарлар сафига таклиф этишган бўлса, Рафаэлнинг чап қанот ҳимоясидаги кучли рақобатда ютиб чиқиши кўзда тутилганди. қизиқ ҳолат, унга Мадриддагилар ҳам қизиқишгани табиий, ахир Марсело доимо бир хил даражада ўйин кўрсатолмайди-ку. 
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, иқтидорли футболчи сифатида ўсишга эришганингизда, «Реал» ва «Барселона»дан таклиф тушса, қайси клубни танлардингиз?

Ўткирбек УМАРОВ тайёрлади

 

Фикр билдиринг

 

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz