Қайднома

Қидирув

Қочоқ Пайет ва озод Сако ёхуд қишки сарҳисоб

09.02.2017 14:11
2300

2017 йилнинг дастлабки ойида кутилганидек, аксарият футболчиларнинг клуб алмаштиришларига гувоҳ бўлдик. Европа вице-чемпиони Димитри Пайет «Марсел»га қайтди, Алешандро Пато эса хитойликлар таклифига кўниб, Чин юртига йўл олди. Шунингдек, ярим йил ишсиз юрган Эммануэль Адебайор эркин агент сифатида Туркиядан қўним топди.

Энг йирик трансферларга қизиқадиганлар transfermarkt.com томонидан тақдим этилган рақамларга назар ташлашса, кифоя. Ушбу рўйхатдан Оскар («Челси»дан «Шанхай СИПГ»га, 60 млн. евро), Дракслер («Вольфсбург»дан «ПСЖ»га, 40 млн. евро), Габриэль Жезус («Палмейрас»дан «Манчестер Сити»га, 32 млн. евро) ҳамда Гонсалу Гедеш («Бенфика»дан «ПСЖ»га, 30 млн. евро) ўрин эгаллашди.

РЕЮНЬОНЛИК «ИЛОН»

Димитри Пайет, 29 ёш. 29,3 млн. евро эвазига «Вест Хэм»дан «Марсел»­га ўтди.

2013-2015 йиллар мобайнида Франция жамоаси тўп сурган футболчи қадрдон клуби билан 2021 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Пайет «Вест Хэм»да ўзини ноқулай сезди. Лондонлик «болғалар»нинг хўжайинларидан бири Дэвид Салливан Реюньон оролидан чиққан футболчини жамоасини ҳурмат қилмасликда айблади, унинг ўғли Жек эса ижтимоий тармоқларда Димитрини илонга қиёслаган. Француз ўз оиласининг Лондон билан нохуш хотиралар боғлаб туриши, ўзи «Марсель» ва «Велодром»га боғланиб қолганини кўп таъкидларди. Сўнгги таништирув маросимида ҳам худди шу сўзларни такрорлади.

Энди марселликларнинг чап қанотида ҳозирги Франция термасининг икки вакили - Пайет-Эвра жуфтлиги шерикликда ўйнашади. Ўтган ҳафта икковлон «Марсел»нинг мамлакат кубоги 1|16 финали доирасидаги «Лион»га қарши баҳсида майдонга чиқишди. Эвра 48-дақиқада жароҳат туфайли ўз жойини Дориага бўшатиб берган бўлса, Пайет 94-дақиқада Товеннинг ўрнига тушди.

«ТУТҚУНЛИК»ДАН ҚУТУЛИШ ЧОРАСИ

Мамаду Сако, 26 ёш. 2,3 млн. евро эвазига «Ливерпул»дан «Кристал Пэлас»га ижарага берилди.

Франция термасининг яна бир аъзоси учун Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» қафасга айланиб қолганди. Ушбу марказий ҳимоячини ёқтирмаган германиялик мутахассис уни умуман майдонга туширмади, клуб эса Сакони фақат 25 миллион еврога қўйиб юборишини айтди.

Қишки трансферлар ойнаси ёпилишига саноқли кунлар қолганда, ниҳоят, Мамаду «тутқунлик»дан қутулди - Лондонга, аниқроғи, «Кристал Пэлас»­га кўчиб ўтди. АПЛ турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган клуб франциялик ҳимоячини мавсум сўнгигача ижарага олиб, бунинг учун 2,3 миллион евро тўлади. «Бургутлар» вазифаси ливерпулликларникидан фарқланади, аммо Сако пойтахтда ўзини ёлғиз ҳис қилмайди. Ахир янги жамоасида Манданда, Реми, Фламини ва Кабай ҳам тўп суришади.

КАННАВАРО ВА ВИТСЕЛГА КЎМАК

Алешандру Пато, 27 ёш. 18 млн. евро эвазига «Вильярреал»дан «Тяньцзинь Цюаньцзянь»га ўтди.

Хитой клубларидан бирининг нав­батдаги харидига айланган бразилиялик ҳужумчи Аксель Витселнинг жамоадоши, Фабио Каннаваронинг шогирдига айланди. «Вильярреал»нинг «Гранада»га қарши кечган ўйинида Пато майдонга тушмади. Бош мураббий Фран Эскрибанинг таъкидлашича, унга Чин юртидан қизиқарли таклиф тушгач, жароҳатланиш хавфини инобатга олиб, шундай қарорга келинган. Бундан кўринадики, келишув Испания жамоасига ҳам фойдали бўлган.

«ҚИРҒИЙ» ТУРКИЯГА УЧДИ

Эмманюэль Адебайор, 32 ёш. Эркин агент сифатида «Истанбул ББ»га ўтди.

Футболчилик фаолияти давомида «Монако», «Арсенал», «Манчестер Сити», «Реал» ва «Тоттенхэм» клубларида тўп суришга улгурган ҳужумчи «Кристал Пэлас»даги ярим йиллик шартномаси якунига етиб, «Лион» билан келиша олмагач, ишсиз қолганди. Адебайорнинг айтишича, Франция клуби уни Африка кубоги-2017 мусобақасига қўйиб юборишни истамаган. Англиянинг Sun нашри эса «Лион» бош мураббийи Брюно Женезьонинг гапларидан иқтибос келтириб, масалага ойдинлик киритишга уринди. Маълум бўлишича, ушбу мутахассис билан суҳбатлашиш чоғида Эмманюэль спиртли ичимлик ва тамаки истеъмол қилган. Бу эса, табиийки, лионликлар устозига ёқмаган.

Того термаси Африка чемпионатида учта ўйин ўтказди. Адебайор «қирғийлар» сафида барча учрашувларда майдонга тушиб, гол урмади, аммо муносиб ўйнаб, мухлислар олқишига сазовор бўлди. Унинг янги жамоаси «Истанбул ББ» Туркияда шов-шув кўтариб, 19-турдан сўнг турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

РАНОККИА - АНГЛИЯГА, БЭЙЛИ - ГЕРМАНИЯГА, ВАКАСО - ЯНА ИСПАНИЯГА

Бошқа трансферлар орасида «Интер» ҳимоячиси Раноккианинг «Халл»­га ижарага берилгани кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди.

Шунингдек, Дракслер ва Гонсалу Гедешни харид қилган «ПСЖ» 25 миллионга сотиб олинган испаниялик Хесени «Лас-Пальмас»га ижарага берди. «Реал»даги фаолиятидан сўнг Париж клубида баъзан захирадан баҳсга қўшилган футболчининг ўйинида пасайиш кузатилгани рост. Ўз навбатида, ушбу ҳужумчининг айнан Канар оролларида туғилгани диққатга молик. Эҳтимол, киндик қони тўкилган диёр унинг аввалги ҳолига қайтишида кўмакчи бўлар?!

«ПСЖ»га тегишли бўлган яна бир футболчи - дарвозабон Сиригу маълум муддат «Севилья» захирасида ўтиргач, Испаниянинг бошқа бир жамоасига ижарага берилди. Энди у «Осасуна» аъзоси.

«Ньюкасл» ва «Челси»даги ўйинлари орқали оммага танилган сенегаллик форвард Ба ижара асосида «Шанхай Шенхуа»дан «Бешиктош»га ўтди. Маҳоратли ҳужумчи Хитойга йўл олишидан аввал Туркиянинг айнан шу клубида тўп сурганди.

Бундан ташқари, ганалик Вакасо «Гранада»га кўчди. «Вулверхэмптон» 23 ёшли ҳимоячи Элдер Коштани клуб учун рекорд сумма - 15,2 млн. еврога харид қилди. Туманли ўлканинг иккинчи дивизионидаги жамоа­лар шундай ишларга қўл уришга қодирлар!

Леверкузеннинг «Байер» клуби чап қанот ҳимоячиси учун «Генк» жамоасига 13,5 млн. тўлади. Гап ямайкалик 19 ёшли Бэйли ҳақида бормоқда. Бразилиялик форвард Давид Нереснинг хариди эса «Аякс»­га 15 млн.га тушди. Бунга қадар у «Сан-Паулу» шарафини ҳимоя қилганди.

Энг кўп пул сарфлаган клублар

Клуб

Харажат*

1. ПСЖ

70

2. Кристал Пэлас

40,7

3. Марсель

38,3

4. Вольфсбург

33

5. Манчестер Сити

32

6. Эвертон

31,7

7. Ювентус

29

8. Вест Хэм

21,2

9. Бернли

20,9

10. Наполи

18,59

* миллион евро

Харидлар

Мамлакат

Жами

Дар.

Ҳим.

Яр.ҳим.

Ҳуж.

Англия

72

5

19

30

18

Германия

42

0

15

20

7

Франция

62

4

20

30

8

Испания

58

8

14

24

12

Италия

171

17

35

84

35

ЖАМИ

405

34

103

188

80

Сотувлар

Мамлакат

Жами

Дар.

Ҳим.

Яр.ҳим.

Ҳуж.

Англия

78

7

21

25

25

Германия

60

2

18

31

9

Франция

62

3

15

32

12

Испания

57

9

13

25

10

Италия

193

22

47

76

48

ЖАМИ

450

43

114

189

104

ЕВРОПАДАГИ ЭНГ МУҲИМ ҚИШКИ ТРАНСФЕРЛАР

Футболчи

Мамлакати

Қаердан

Қаерга

Сумма*

1. ОСКАР

Бразилия

Челси

Шанхай СИПГ

60

2. Юлиан ДРАКСЛЕР

Германия

Вольфсбург

ПСЖ

40

3. ГАБРИЭЛ ЖЕЗУС

Бразилия

Палмейрас

Манчестер Сити

32

4. ГОНСАЛУ ГЕДЕШ

Португалия

Бенфика

ПСЖ

30

5. Димитри ПАЙЕТ

Франция

Вест Хэм

Марсель

29,3

6. Одион ИГАЛО

Нигерия

Уофторд

Чанчунь Ятай

23,3

7. Морган ШНЕЙДЕРЛЕН

Франция

МЮ

Эвертон

22,9

8. Аксель ВИТСЕЛЬ

Бельгия

Зенит

Тяньцзинь Цюаньцзянь

20

9. Леонардо ПАВОЛЕТТИ

Италия

Дженоа

Наполи

18

10. Алешандре ПАТО

Бразилия

Вильярреал

Тяньцзинь Цюаньцзянь

18

* миллион евро (transfermarkt маълумоти).

ИНГЛИЗЛАРДА ДАРОМАД, ФРАНЦУЗЛАРДА ЗИЁН

 

Фойда*

Харажат*

Қолдиқ*

Англия

274,4

261,1

13,3

Германия

81,35

100,26

-18,91

Франция

38,6

151,7

-113,1

Испания

27,5

26,65

0,85

Италия

92,5

104,38

-11,88

* миллион евро.

ЕВРОПА ТОП-КЛУБЛАРИДАГИ ТРАНСФЕРЛАРНИНГ ЯКУНИЙ ЖАДВАЛИ

Мураббий

Келганлар

Кетганлар

АНГЛИЯ

АРСЕНАЛ

Арсен ВЕНГЕР

-

-

ЛИВЕРПУЛЬ

Юрген КЛОПП

-

Сако (Кристал Пэлас, ижара), Маркович (Халл Сити, ижара), Илори (Рединг)

МАНЧЕСТЕРСИТИ

Хосеп ГВАРДИОЛА

Габриэл Жезус (Палмейрас)

-

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Жозе МОУРИНЬЮ

-

Шнейдерлен (Эвертон), Депай (Лион), Жонстон (Астон Вилла, ижара)

ЧЕЛСИ

Антонио КОНТЕ

Мусонда (Бетис, ижарадан), Аке (Борнмут, ижарадан)

Иванович (Зенит), Оби Микел (Тянжин Тэда), ван Гинкел (ПСВ, ижара), Оскар (Шанхай СИПГ)

ГЕРМАНИЯ

БАВАРИЯ

Карло АНЧЕЛОТТИ

-

Грин (Штутгарт), Бадштубер (Шальке, ижара)

БОРУССИЯ Д.

Томас ТУХЕЛЬ

Исак (АИК)

Суботич (Кёльн, ижара), Рамос (Гранада, ижара)

ИСПАНИЯ

АТЛЕТИКО

Диего СИМЕОНЕ

-

-

БАРСЕЛОНА

Луис ЭНРИКЕ

-

-

РЕАЛ

Зайниддин ЗИДАН

-

Лукас Силва (Крузейру, ижара)

ИТАЛИЯ

ИНТЕР

Стефано ПИОЛИ

-

Раноккиа (Халл, ижара), Фелипе Мелу (Палмейрас, ижара)

МИЛАН

Винченцо МОНТЕЛЛА

Окампос (Женоа, ижара), Деулофеу (Эвертон, ижара), Сторари (Кальяри)

Ньянг (Уотфорд, ижара), Луиз Адриану (Спартак), Габриэл (Кальяри, ижара)

ЮВЕНТУС

Массимилиано АЛЛЕГРИ

Ринкон (Женоа)

Орсолини (Асколи, ижара), Заза (Валенсия, ижара), Эвра (Марсель), Кальдара (Аталанта, ижара)

ФРАНЦИЯ

ПСЖ

Унаи ЭМЕРИ

Гонсалу Гедеш (Бенфика), Дракслер (Вольфсбург)

Сиригу (Осасуна, ижара), Хесе (Лас-Пальмас, ижара)

Ў.УМАРОВ тайёрлади

 

Фикр билдиринг

 

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz