Қайднома

Қидирув

МАРКАЗИЙ ОСИЁГА НАЗАР

14.08.2016 14:14
1217

Россиянинг Soccer.ru сайтида, аниқроғи, «Планета футбола» («Футбол сайёраси») блогида Марказий Осиё мамлакатлари футболидаги энг истиқболли иқтидорлар алоҳида эътироф этилди. Эътиборлиси, бу мақола асосан ўзбек футболчилари ҳисобига тўлдирилди. Ахир  6 нафар футболчи мақталган бўлса, улардан 3 нафари бизнинг йигитлар. Блог ижодкори шунингдек, Тожикистон, Туркманистон ва қирғизистонлик ёш футболчиларга эътибор қаратди.

Элдор Шомуродов

Ёши - 21

Амплуаси - ҳужумчи

Мамлакати - Ўзбекистон

Клуби - «Бунёдкор» (Ўзбекистон)

Жорий чемпионатдаги статистикаси - 15та ўйин, 8та гол

Элдор - Тошкент клуби етакчиларидан бирига айланиб улгурган. У ўтган йили ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан биридир. Эътиборлиси, Шомуродовни аллақачон Ўзбекистон миллий жамоасига ҳам жалб эта бошлашди. Чаққон, тезкор ва техник салоҳияти кучли ҳужумчи. Умуман олганда, Элдор ўз иқтидорини ҳали борича кўрсатгани йўқ. Ҳарқалай, майдондаги ҳаракатларига қараб, ички потенциали анча баланд эканлигини осонгина пайқаш мумкин.

 

Жаҳонгир Эргашев

Ёши - 22

Амплуаси - ҳужумчи 

Мамлакати - Тожикистон

Клуби - «Динамо Брест» (Беларусь)

Жорий чемпионатдаги статистикаси -  9та ўйин, 1та гол

Тожикистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси ўз ватанида энг салоҳиятли футболчилардан бири саналади. Майдонда яхшигина техникаси ва тезлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, етакчилик қобилиятига ҳам эга. Жаҳонгир Тожикистон термасида 19 ёшида дебют қилган ва ҳозиргача «қизиллар» сафида 8 марта майдонга тушиб, уларда ўз номига 3та гол ёзиб қўйди. Истиқболи баланд ва ўта меҳнаткаш йигит. У каби иқтидорлар ёрдамида Тожикистон термаси янги даражага чиқса, ажабмас. Чунончи, бу юртда Эргашевга ўхшаган янги авлодга мансуб яхши савиядаги ёшлар кўп.

 

Достонбек Ҳамдамов

Ёши - 20

Амплуаси - ярим ҳимоячи

Мамлакати - Ўзбекистон

Клуби - «Бунёдкор» (Ўзбекистон)

Жорий чемпионатдаги статистикаси - 15та ўйин, 5та гол

Ҳамдамов нафақат Ўзбекистон, балки бутун МДҲ мамлакатларида камол топаётган янги авлод вакиллари орасида алоҳида ўрин тутади. Бошқача айтганда, у истиқболли йигитларнинг энг истиқболлиларидан биридир. Шугина эмас - Достонбек ўтган йили ОФК томонидан Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилди. Тўпни ақл билан назорат қилиш ва ўйин моҳиятини тушуниш хусусиятлари таҳсинга лойиқ. У ўтган йили кичик мундиалда чорак финалгача борган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида чинакам етакчи ролини бажарди. Тўғри, Ҳамдамов ўз шериги ва клубдоши Элдор Шомуродовдан фарқли ўлароқ, миллий жамоага мунтазам чақирилмаяпти.

 

Бахтияр Дуйшобеков

Ёши -  21

Амплуаси - ҳужумчи 

Мамлакати - Қирғизистон

Клуби - «Крумкачи» (Беларусь)

Жорий чемпионатдаги статистикаси - ҳали ўйнамади

Қирғизистон терма жамоаси умиди - Бахтияр Дуйшобеков жорий мавсум легионерга айланди. Яъни Беларусга кўчиб ўтиб, камтарин клуб  - «Крумкачи» билан шартнома тузди. Ҳозирча асосий таркибда бирор марта ўйнамаган бўлсада, ўринбосарлар сафида етарли амалиётга эга бўляпти. Ақлий салоҳияти юқори футболчи тез орада асосий жамоада ҳам ўз сўзини айтса, ажабмас. Бахтияр Қирғизистон миллий жамоаси либосини 8та ўйинда кийиш ва ўз голлари ҳисобини очишга улгурди. Ҳа, ушбу рўйхатга тушган бошқа футболчилар статистикасини назарда тутсак, Дуйшобековнинг кўрсаткичлари анча паст. Бироқ факт шуки, у айни пайт Қирғизистон футболидаги энг истиқболли ўйинчидир.

 

Жавоҳир Соҳибов

Ёши - 21

Амплуаси - ярим ҳимоячи 

Мамлакати - Ўзбекистон

Клуби - «Пахтакор» (Ўзбекистон)

Жорий чемпионатдаги статистикаси - 13та ўйин

Ўзбек футболи «олтин авлоди»нинг яна бир вакили. Мамлакатнинг энг совриндор ва машҳур клуби тарбияланувчиси саналган Жавоҳир ҳам ўтган йили ёшлар терма жамоаси муваффақиятига улкан улуш қўшди. У ҳам Шомуродов ва Ҳамдамов каби салоҳият бобида яққол ажралиб туради. Шунингдек, футболча интеллекти баланд. Бежиз 2015 йилдан миллий жамоага жалб этилмаяпти. Ҳозиргача унинг сафида 7 марта майдонга тушгани ҳам кўп нарсадан далолат. Жавоҳир яқин орада нисбатан кучлироқ чемпионатга кўчиб ўтса, бу «сюрприз» бўлмайди. Эҳтимол, мухлислар уни Россия премьер-лигасида кўришар ҳали...

 

Мекан Сапаров

Ёши - 22

Амплуаси - ҳимоячи 

Мамлакати - Туркманистон

Клуби - «Балкан» (Туркманистон)

Охирги Ҳамдўстлик кубоги иштирокчиси ҳозирнинг ўзида Туркманистоннинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланмоқда. Дейлик, охирги мавсумда уни миллий чемпионатнинг энг яхши ҳимоячиси, деб топишди. Тезкор, ақлли футболчи, шунингдек, ўта барқарор. Ўтган йилдан эътиборан туркманлар миллий жамоасига жалб этиляпти. Меканнинг шу қисқа вақт ичида  8та ўйинда қатнашиб, битта гол урганини ҳам алоҳида айтиш керак.

P.S.: футболчилар статистикаси 31 июль ҳолатига кўра келтирилган. Мисол учун, Шомуродов, Ҳамдамов ва Соҳибовнинг олий лига иккинчи даврасидаги ўйинлари ҳисобга қўшилмаган.

 

Фикр билдиринг

 

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz