Туманли Альбион деб аталувчи ўлканинг футбол бўйича мусобақалари жуда қизиқарли ва томошабоп ўтиши барчага яхши маълум. Энг муҳими, бу чемпионатда кутилмаган натижалар жуда кўп учрайди ва бунинг оқибатида, қайсидир ўйин натижаси учун арзимаган пул тикканларнинг бирдан бойиб кетиши эҳтимоли юқори. Тадқиқотларга кўра, Буюк Британияда ўртаҳол бир оила ҳар йили букмекерлик идораларига ўртача 166 фунтдан пул сарфлайди. Тўғри, омад ҳамиша келавермайди, аммо баъзида истиснолар ҳам рўй бериши аниқ. Қуйида шу ҳақда ҳикоя қилинади.
«Барселона» клуби «Реал»дан ўзиб кетди, хитойликлар барчадан ўзишга шайланишяпти. Спортга ихтисослашмаган нашрларнинг ҳам бу соҳага эътибор билан ёндашиши одатий ҳол бўлиб қолди. Тўғри, бунда кўпинча спорт дунёсига бошқа томондан разм солинади. Хуллас, бугун қайсидир жиҳати билан спорт иқтисодига бориб тақаладиган турли мақолалар (турли газеталарники) ҳақида гаплашамиз.
Баъзида шундай ҳолатлар учрайдики, футболчи ва мураббийлар имкон қадар ўзларини ОАВдан олиб қочишади. Бунинг сабаблари турли-туман: кутилмаган мағлубият, тушкун кайфият, ёлғиз қолиш хоҳиши ва ҳоказо. Қизиғи шундаки, айрим уддабуролар журналистлар қуршовидан антиқа усуллар ёрдамида чиқиб кетишади. Қуйидаги мақола ана шундай қизиқарли вазиятлар ҳақида.
«ЛЕЙПЦИГ» БИЛАН 3та ЛИГА ДОВОНИДАН ЎТГАН ЧИНАКАМ САРДОР ТАРИХИ. Футбол туфайли теннисдан воз кечган, бундеслигага таниши ортидан қадам қўйган ва камтарин «Лейпциг» билан тўртинчи лигадан элитага кўтарилган йигит кимлигини биласизми? Айни пайт бутун евромавсумнинг бош «сенсация»чиси бўлиб турган «РБ Лейпциг» сардори Доминик Кайзер ўз орзулари томон шундай йўл босган ўйинчидир. Эҳтимолки, дебютант жамоанинг иштиёқию, кучи финишга қадар «Бавария» билан тенгма-тенг олишишга етмас. Лекин савол туғилади: «Лейпциг»нинг ҳозирги юксалиши нималарга боғлиқ? Ҳамма гап Red Bull концерни томонидан дебютантга ажратилаётган мисли кўрилмаган молиявий таъминотдами ёки Ральфлар дуэти - Рангник ва Хазенхюттль татбиқ этган тактик ишланмаларда? «Қизил буқалар» маш-ғулотлар базасидан олинган бир-икки видеолавҳанинг ўзи жамоа яна ниманинг ҳисобига еттинчи осмон - атмосферага қараб учаётганини тушуниш учун етарли бўлади. Машғулотлар жараёнида табассум, кулгу, ҳазил-мутойиба, хушчақчақлик... Қолаверса, жамоа захира ўриндиғи вакиллари томонидан умуман эътироз йўқ. Ҳа, «Лейпциг» ягона мақсад йўлида бирлашган футболчилар жамоасидек кўринмоқда - ҳамжиҳат ҳаракатлар ҳар бир ўйин давомида кўзга ташланяпти. Демакки, клубнинг ҳозирги натижалари замирида шу якдиллик ўрни ҳам катта.
«Реал Мадрид» собиқ ҳужумчиси, машҳур «сўйлоқ» - Луис Назарио да Лима Роналдо ҳозирда клубнинг бутун жаҳондаги элчиси ҳисобланади. Вақтида бетакрор ҳаракатлари ва шундай голлари билан миллионлаб қалбларни ошуфта қилган бразилиялик яқинда AS нашри мухбирлари билан суҳбатлашди. У бу жараёнда сермаҳсул фаолияти давомида рўй берган ай-рим қизиқарли лаҳзаларни хотирлади. Хусусан, Висенте дель Боске қўл ос-тида ўйнаган қисқа даврига алоҳида тўхталди.
Франция термаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи стартида очко йўқотгач (Беларусда дуранг ўйнаганди), охирги Европа чемпионати финалчиси эканлигини эслаб қолди, чоғи, 2-3- турларда болгарлар ва голландлардан устун келиб, чиндан ҳам, янги даврга қадам ташлаётганини исботлашга тушди. Soccer.ru сайти эса бундан ўзгача илҳомланиб, ҳозирги «учранглилар» ва Евро-2000 вақтидаги жамоани ўзаро таққослаб кўрди. Чунончи, терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам шу икки даврни боғлаб турибди. Ўйлаймизки, бундай солиштирма таҳлил кўпчиликни қизиқтиради. Хўш, Поль Погба ва Антуан Гризманн ўша афсона мисоли Зайниддин Зидан ва Тьерри Анрига қандай бас келишади? Умуман, Дешам жамоаси катта ғалабалар сари интиляпти. Ҳарқалай, ҳозирги терма олдида муайян чўққи бор - яқин ўтмишдаги натижалар. Кўпчилик Роже Лемер қўл остида ўйнаган ўша таркибни кучлироқ санайди. Чунки французлар 2000 йили қитъа чемпиони бўлишганди. Қизиқ, айни таркибнинг ҳам устун жиҳатлари борми?
«Барселона»нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитич бир қарашда, анча камтар йигитдек таассурот уйғотади. Лекин ҳозирги клуби ҳақида сўз очилса, камтарликни бир четга суриб, дангал-дангал гапиради. Дейлик, Иван яқинда Diario Sport нашрига интервью берди ва суҳбат жараёнида шундай фикр билдирди: «Агарда ҳар йили ЧЛ кубогини ютишга қодир бирор клуб бўлса, у айнан «Барселона»дир». Ракитичнинг яна нималар хусусида гапирганига қизиқсангиз, марҳамат, қуйидаги мулоқотга нигоҳ ташланг...
Эквадор миллий термаси ҳужумчиси Эннер Валенсия полицияни чинакамига чув туширди. Аниқроқ гапирсак, у эквадорликларнинг Чили терма жамоасига қарши ўйинлари (ЖЧ-2018 саралаш босқичи) вақти полициядан қочиш орқали криминал жараён қаҳрамонига айланди. Sovsport.ru сайти айни шу воқеа тафсилотларини баён қилдики, бу кўпчиликни қизиқтирса, ажабмас.