Қайднома

Қидирув

Спорт иқтисоди

14.03.2017 10:03
2281

«Барселона» клуби «Реал»дан ўзиб кетди, хитойликлар барчадан ўзишга шайланишяпти. Спортга ихтисослашмаган нашрларнинг ҳам бу соҳага эътибор билан ёндашиши одатий ҳол бўлиб қолди. Тўғри, бунда кўпинча спорт дунёсига бошқа томондан разм солинади. Хуллас, бугун қайсидир жиҳати билан спорт иқтисодига бориб тақаладиган турли мақолалар (турли газеталарники) ҳақида гаплашамиз.

*****

«Форбс» «Барселона»нинг «Ре-ал»дан кўп пул топишни қандай уддалаётганини аниқлашга уринди. Нашр бунда оддий йўлни танлади - шунчаки, испан суперклубларининг одатий молиявий ҳисоботларини обдон ўрганиб чиқди. Демак, Каталония жамоаси аввалги мавсум 620,2 млн. евро топдики, бу «Реал»нинг даромадидан  100 минг кўпдир. «Барселона»нинг бу борада  «Реал»дан устунлик қилишини таъминлаётган бош манба - маркетинг йўналиши. Умуман, «Барса» брендининг тижорат бобидаги муваффақияти формуласи оддий: янги ҳомийлар } эски ҳамкорлар билан тузилган янги шартномалар } мавсумолди турнелари улуши } Европа суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧдаги ғалабалар. Хусусан, Осиё бозорида «Барселона» ҳамкорлари сафи анча кенгайди. Дейлик, мобиль телефонлар ишлаб чиқарувчи Oppo (Хитой) компанияси, Bank Mega (Индонезия) ва SHB (Вьетнам|Камбоджа|Лаос) тижорат банклари каталонияликлар билан шартнома тузишди. 2020 йилга қадар клубнинг тиббиёт марказини зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳуқуқи эса Toshiba компаниясига берилди. Қолаверса, Chang (ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания), Indosat (телекоммуникацион компания) ва Procter Gamble (косметика бренди - Head Shoulders) билан ўртадаги битим янги шартлар асосида янгиланди. Умуман, 2010 йилдан буён клубнинг халқаро ҳомийлари сони 5тадан 37тага ошди. Улардан 13таси жамоа номидан Осиё ҳудудида иш юритади.

Мавсум-2015|2016 якунида «Барселона» ва экипировка таъминотчиси Nike ўртасидаги эски шартнома муддати якунига етди. Клуб унга кўра, йилига чамаси 60 млн. евро оларди. Янги келишувда эса бу қиймат 150 млн. еврога кўтарилди. Бундан ташқари, «Барса» мавсум-2015|2016ни Европа суперкубогини ютиш билан бошлаб, ўз ғазнасини қўшимча 4 млн. еврога тўлдирди. Қолаверса, жамоа 2015 йилнинг декабрида Клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиқиш орқали 4,6 млн. евро олганди. «Реал» эса ўша мавсум бу турнирлардан четда қолди. Боз устига ҳисоботга чипталар сотуви, стадион бўйлаб саёҳат (мисол учун, клуб музейи улуши), аъзолик бадали ва медиаҳуқуқлар улуши қўшилмаган.

 

*****

«Коммерсант» эса футболда урф-га айланган тренд - Хитой сармоялари ҳақида ёзди. Чин юрти футболидаги ҳаракатларни бемалол пул совуриш сифатида «таърифлаш» мумкиндек. Аммо бунда битта «лекин» термини бор. 2014 йили ХХР ҳукумати ушбу спорт турини ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли лойиҳани тасдиқлади. Ушбу ҳужжатга ХХР раиси, ашаддий футбол мухлиси  Си Цзиньпиннинг шахсан ўзи имзо чекди ва барчасини назорат қилишни сиёсий бюро аъзоси Лю Яньдун зиммасига юклади. Лойиҳа 50тача банддан иборат ва улар ижтимоий аҳамиятга эга энг муҳим жиҳатларни қамраб олган. Дейлик, 2025 йилгача мамлакатда 50 минг футбол мактаби ва академияси фаолият юритиши, 100 минг нафар янги футболчи тарбияланиши керак. Қолаверса, умумтаълим мактабларида футбол мажбурий дарслик сифатида ўқитилиши шарт. Ҳаммаси оммавий иш. Муҳими, ушбу пирамидада жиддий асос йўқ эмас. Дейлик, хитойликлар 2026 йилги ЖЧ мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритишга уриниб кўришлари мумкин. Умуман, Хитой миллий жамоасини янги даражага олиб чиқиш сиёсий вазифа саналади. Чунончи, Хитой термаси айни пайт ФИФА рейтингида атиги 81-ўринни эгаллаб турибди (Фарер ороллари ҳамда Сент-Китс ва Невис термалари орасида).

Солиқ имтиёзлари жорий этилгач, маҳаллий футбол бозорига қизиқиш ортиб, Wanda Group, Suning Commerce Group, China Media Capital Holdings каби йирик компаниялар сармоя кирита бошлади. Айтганча, бизнесменлар Хитой футболини ривожлантириш билан чекланиб қолмай, хориж жамоаларига ҳам катта-катта сармоя ажратишяпти. Ҳарқалай, Хитой бизнеси Италия, Испания, Франция, Англия, Голландия ва  Чехия каби футбол мамлакатларига жиддий, узоқ вақтга мўлжалланган режалар бўйича бош суққан кўринади. Қаранг, Чин юрти вакиллари номдор клубларга ҳам «қўл узатиш»дан тийилишмаяпти. Мисол учун, «Манчестер Сити», «Атлетико» ёки АҚШ спорт клублари равнақига миллион-миллион маблағ сарфлашга ўтдилар. Улар аввало, ареналарда томошабинлар учун қулайликларни оширишга эътибор қаратишяпти. Ғояга кўра, стадионга кирган мухлис шунчаки, ўрнидан қўзғалмай ўйин ёки концерт кўриш билан чекланмаслиги, балки ортига олам-олам таассурот олиб қайтиши керак. Бу йўлда замонавий техниканинг барча ютуқларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилган. Чунончи, ҳозирда диванда ястаниб ётганча телевизор кўришга одатланган мухлисларни стадионга чорлаш осон эмас. «Коммерсант» ижодкорларининг хулосаларига кўра, хитойликлар бунга 10та энг эффектли  технологик аралашув ёрдамида қисман эришишлари мумкин: улкан кучга эга симсиз тармоқ, ғаройиб мобиль иловалар, мобиль хизмат шахобчалари (POS), маёқ (мэппинг-тизим мижозларга энг яқин дам олиш хонаси, ҳожатхона ёки дўконларни топишда ёрдам беради), рақамли киоскалар, улкан HD-экранлари юқори тезликдаги камералар, мижозлар бўйича маълумотлар базаси, GoPro камералари, савдо рекламалари...

Манба: «ССФ»,

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

 

Фикр билдиринг

 

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz