«Ливерпуль» клуби ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жорий мавсумни юқори савияда ўтказмоқда. Яқинда ғour ғourТwo нашри журналистлари ушбу футболчи билан суҳбат уюштиришди. Интервью чоғида у футболдаги кумири ва Неймарнинг ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.
- Ҳимоячилардан осонлик билан ўтиб кетасиз. Буни қандай уддалайсиз?
- Ҳамиша тўп билан тез муомала қилишга ҳаракат қиламан. Тезкор пас бериш ва алдаб ўтишда ҳам шу усулни амалга ошираман. Кўпинча танам билан тўпни яшириб оламан. Бу ҳолат эса менга ёқади ва ўйин пайтида қўллашга уринаман. Ҳақиқатан ҳам тўпни олиб юришни ёқтираман ва бу жамоадаги вазифаларимдан биридир. Шунингдек, жамоадошларим учун рақиб ҳимоясида бўшлиқ юзага келтираман.
- Тўп билан ўзгача тарзда муомала қиласиз. Буни қаерда ўзлаштиргансиз?
- Бразилия футболининг ўзига хос усули бор. Агар бразилиялик футболчиларга эътибор берсангиз, улар ҳамиша тўп билан бирга бўлишни исташади. Мен эса бу ҳолат ўйинимнинг бир қисми бўлишини хоҳлаганман. Умуман олганда, Бразилияда бу одатий ҳол. Ҳаракатларни болалигимда, футболни ўрганганимда ўзлаштирганман.
- Бразилияда кўплаб креатив футболчилар бор. Болалигингизда улардан қай бирининг ўйинини мароқ билан томоша қилардингиз?
- Кўплари ҳурматга сазоворлар. Аммо мен кўрганлар орасида энг зўри - Рональдиньо. У билан жон деб ўйнаган бўлардим. У тўп билан шундай ҳаракатларни бажарардики, ҳамиша майдонда эркин ҳаракат қилган. У ўзига хос ўйинчи бўлган. Одатда ҳимоячилар бундай футболчиларни ёмон кўришади.
- Сиз тўпни назорат қилиш учун кўпинча «шип»лардан фойдаланасиз. Нима учун?
- Болалигимдан шундай. Барча футболчилар тўпни назорат қилиши лозим. Аммо ҳужумкор ўйинчилар учун бу жуда муҳим. Агар биз тўпни йўқотсак, қарши ҳужум бошланиши мумкин. Назоратни яхши ўзлаштириш учун яқин масофага тўпни узатиш билан машқ қилиш талаб этилади. Бу тезроқ фикрлашингизга ҳам ёрдам беради.
- Тезкор фикрлаш креатив футболчилар учун зарур. Буни сиз қандай уддалагансиз?
- Биз жисмоний тайёргарликлар бўйича мураббийимиз билан интенсив тарзда шуғулланамиз. Эпчиллик борасида кўп ишлаймиз. Ўйиндан бир кун олдин эса қизиш учун қисқа ва ўткир пасларни машқ қиламиз. Бу элементлардаги комбинациялар тезкор фикрлашда ёрдам беради.
- Тезкор паслар «Ливерпуль» ўйинининг асосий жиҳатларидан биридир. Футболчилар машғулотларда уни қай тартибда ўзлаштирадилар?
- Биз бу борада кўп ишлаймиз. Мураббийимиз Юрген Клоппга шундай ўйин услуби ёқади.
- Сиздай футболчи учун ўзига бўлган ишонч қандай аҳамият касб этади?
- Ўзига ишониш майдондаги муҳим факторлардан биридир. Менимча, бу жиҳат машғулотлардаги меҳнатлар эвазига келади.
- Бразилия терма жамоасида Неймар билан жуфтликда ҳаракат қиласиз...
- Бу жуда ёқади. У айни пайтда менинг Бразилия футболидаги асосий кумирим. Ҳозирда болалар ундан ўрнак олишни истайдилар. У яқин дўстим. Терма жамоада шундай ўртоқ билан ўйнаш эса ажойиб. Унинг терма жамоа ва «Барселона»даги ўйинларини кўриб, ҳайратимни яширмайман. Ҳақиқатан ҳам бу ҳаракатлар одамни руҳлантириб юборади.
Киритилган сана: 16.06.2017
Киритилган сана: 30.03.2017
Киритилган сана: 20.03.2017
Киритилган сана: 02.03.2017
Киритилган сана: 24.02.2017
Киритилган сана: 16.02.2017
Киритилган сана: 03.12.2016
Киритилган сана: 25.11.2016
Киритилган сана: 17.11.2016
Киритилган сана: 11.11.2016
Киритилган сана: 27.10.2016
Киритилган сана: 25.10.2016
Киритилган сана: 15.10.2016
Киритилган сана: 08.10.2016
Киритилган сана: 29.09.2016
Киритилган сана: 29.09.2016
Киритилган сана: 29.09.2016
Киритилган сана: 17.09.2016
Киритилган сана: 15.09.2016
Киритилган сана: 10.09.2016