Қайднома

Қидирув

Яна ўша форматга қайтиб...

Яна ўша форматга қайтиб...

  11.06.2020 03:22
  0
  358
Яна ўша форматга қайтиб...

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев доимгидек, «Теле­грам»даги каналида футбол оламида рўй бераётган воқеаларга муносабат билдириб, турли маълумотларни тақдим этмоқда. Биз эса ўз одатимизга кўра, унинг ўзбек ва Осиё футболига тааллуқли сатрларига эътибор қаратамиз...

* * *

- ПФЛ 2018 йилга қайтиб, «олтин очколар» билан боғлиқ аҳмоқона форматга мурожаат қилди. Яхшиямки, бу олий дивизион эмас, қуйи лигага тааллуқли гап. Аммо бунда мутаносиблик йўқ, аксинча... «Олтин очколар» формати йўқ жойдан кераксиз ўйинларни келтириб чиқаради, бу 2018 йилгача ҳам аниқ бўлган, ўша мавсум эса ҳаммасини яққол намоён этганди. Энди бу «тажриба» шундоқ ҳам «шубҳали учрашувлар»га бой қуйи лигада қўлланилмоқда. Аҳмоқлар ўз хатоларидан хулоса чиқаришади, ақллилар эса - ўзгалар хатосидан. Шундай одамлар борки, ўз хатоларини тан олишни ҳам билишмайди. Бу сафар ҳам қарор чиқариш чоғида мутахассислар фикри эътибордан четда қолди. Демократия ва ПФЛ - бир-бирига мос келмайдиган икки нарса.

Маълум бўлишича, ҳаммаси унчалик ёмон эмас экан. Одамлар йўл-йўлакай «пойабзал алмаштириш»ни ўрганишибди. «Олтин очколар» бўлмайди, аммо икки босқичли формат сақланиб қолади. Бу эса қарордаги аҳмоқлик улушини камайтиради, аммо барибир, тушунарсиз жиҳати, нега энди уч даврали турнир ўтказмаслик керак? Бу формат анча адолатлироқ бўларди. Ҳа, икки босқичли ҳар қандай мусобақа «шубҳали ўйинлар» сонини орттираверади.

Бизга ёзишларича, каналимизда «Олтин очколар» форматини танқид қилганимиздан сўнг кутилмаган ўзгариш кузатилган. Балки бу ҳақиқатдир. 2018 йили ҳам шу каби танқиддан кейин биринчи лигага қўлланиши кутилган аҳмоқона формат ҳақидаги хабар расмий сайтдан ўчириб юборилганди. Шундай экан, буни янгилик сифатида қабул қилмаса ҳам бўлаверади. Янгилик шуки, клубларга «Олтин очко» тизими таклиф қилиниб, битта танқидий муносабатдан кейин бошқа форматга ўзгартирилган. Тасаввур қилинг, клубларимиз гапиришни ўрганиб, ўз ҳуқуқларини талаб қилишни бошласа, нима бўлади? Балки ПФЛ клублар томонидан тузилиб, айнан уларнинг бадал пули эвазига мавжуд эканлиги, ҳеч кимнинг шахсий қарашлари мамлакатда футбол ривожи масаласидан устун эмаслигини тушуниши керакдир?

* * *

- Ўзбекистон кубоги ҳақида икки оғиз. Янги форматга кўра, турнирда 22та клуб қатнашади. Ҳозиргача иштирокчиларнинг минимал сони 30та бўлиб келганди. Бир уринишда мамлакатда даража бўйича иккинчи саналадиган турнирдан қатор клублар четда қолади. Жумладан, «Янгиер» ва «Орол». Ўз навбатида, кубокнинг янгича формати қуйи дивизионнинг фақат икки клуби элита вакиллари билан учрашиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Ушбу ҳолат мамлакат кубогида, асосий йўналиши демократлик ва кичик клубларга гигантлар билан ўйнашни таъминлаши лозим саналган турнирда кузатилмоқда.

* * *

- «Ал-Касс» телеканалининг хабар беришича, Осиё футбол конфедерацияси ОФК кубоги «Ғарбий» минтақасидаги гуруҳ босқичи ҳал қилувчи баҳсларини 27 октябрдан 4 ноябргача марказлаштирилган турнирлар кўринишида Иордания ва Баҳрайн­да ташкиллаштирмоқчи. Табиийки, шу каби қарорлар бошқа гуруҳлар учун ҳам кўриб чиқилаётган. Қизиқ, Марказий Осиёдаги ўйинлар қайси мамлакатга ишониб топширилади?

Таклиф қилинган саналардан келиб чиқяптики, ОФК ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатини Баҳрайн­да ўтказмоқчи эмас. Мазкур турнир октябрнинг дастлабки қисми ёхуд ноябрнинг иккинчи ярми, балки янада кечроқ муддатда ўтиши мумкин.

* * *

- ОФК Чемпионлар Лигасини давом эттириш масаласида икки кун ичида 2та йиғилиш ўтказди. Дастлаб «Шарқ», сўнгра «Ғарб» минтақаси вакиллари онлайн-конференцияда иштирок этишди. Умуман, суҳбатлар давомида ҳеч қандай янгилик янграмади, ҳисоб. ОФК учун асосий вариант - гуруҳ босқичининг қолган ўйин­ларини сентябрда ўтказиш. Мазкур ҳолатда 1|8 ва 1|4 финал баҳслари октябрь, ярим финал ва финал эса ноябрга белгиланади. Ҳар ҳолда, ушбу таклиф энди расман эълон қилингани билан аҳамиятли. Якуний қарорни ОФК Мусобақалар қўмитаси чиқаради. Бу июнда амалга ошишидан умидвормиз.

* * *

- Шу кунларда билдирилган таклифлардан яна бири ЖЧ-2022|ОК-2023 саралаши иккинчи босқичидаги қолган ўйинлар тақвимига алоқадор. Кутилганидек, 7 ва 8-турларни октябрь (8-13 октябрь), 9 ва 10-турларни эса ноябрь (12-17 ноябрь) ойларидаги ФИФА кунларига белгилаш таклиф қилинди. Бундай тақвим Ўзбекистон термаси мухлисларига ёқиши турган гап, ахир Саудия Арабистонига қарши баҳс июнь эмас, ноябрда, яъни ҳаво ҳарорати пасайган пайтга тўғри келади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz