Қайднома

Қидирув

Хаста ошқозон билан...

Хаста ошқозон билан...

  14.06.2020 04:03
  0
  334
 Хаста ошқозон билан...

«Бавария»нинг янги юлдузларидан бири - Леон Горецка ошқозон-ичак тизимига боғлиқ муаммолари туфайли мунтазам парҳезда. Дейлик, сут маҳсулотлари, ёнғоқ ва ҳазми оғир таомлардан тийилишга мажбур. Шунга қарамай, Леоннинг бўртиб чиққан мушаклари кўпчиликда енгил ҳавас уйғотиши мумкин.

Диққатни тортадиган томони, transfermarkt портали 2016-2018 йиллар ёзлари оралиғида Леон Горецканинг нақ 13 марта жароҳатга йўллиққанини қайд қилган. Сафдан чиқиш ҳолатининг кўплиги сабабини на «Шальке» (футболчининг собиқ жамоаси) ва на «Бавария» клуби ёки Германия миллий термаси шифокорлари аниқлай олишган. Горецканинг ўзи бир сафар бу борада тўхталиб, ошқозонида муаммо борлигини айтганди: «Афсуски, менда сурункали ошқозон яллиғланиши бор экан. Менимча, бунга баъзан зарарли озиқ-овқатлардан ҳам тийилмаганим сабаб бўлса керак. Айни шу хасталик оқибатида тикланиш масаласида анча қийланаман. Мана, оддий госпиталда тиббий кўрикдан ўтдим. Мени даволаган врач парҳез тутишимни тавсия этди. Агар шундай қилсам, муаммодан осонгина қутулишим мумкин экан».

Горецка шундан буён севимли егуликлари олдига нуқта қўйди. Жумладан, асосан тўрт хил маҳсулотдан бутунлай воз кечди:

*** Ёнғоқ

*** Глютен

*** Тўнғиз гўшти

*** Айрим сут маҳсулотлари (сутнинг ўзини умуман ичмайди)

Муҳими, парҳез зое кетмаяпти. Ҳар ҳолда, Леон эндиликда мушакларга боғлиқ жароҳатга камдан-кам йўлиқмоқда. «Биласизми, парҳез натижасида анча соғломлашганимни яққол ҳис қиляпман. Умуман, энди саломатлик масаласида айтарли муаммо йўқ. Хусусан, тикланиш жараёни ҳам осонлашди», - дейди Горецка. «Бавария» вакили айниқса, вазн тўплашга боғлиқ камчиликни бартараф этганидан хурсанд. Ҳозирда футболчига сурункали хасталик халақит бермаяпти ва у тренажёр залида бемалол ишлаб, мушакларини ривожлантирмоқда. Мавсум бошида Горецканинг гавдасида ўзгариш сезилгач, ундан дарҳол нега кўп шуғулланаётгани ҳақида сўрашганди. Шунда Леон оддий жавоб берди: «Майдон марказида ўйнайман. Демак, яккакурашларда устунлик қилиш учун қатъийроқ ва бақувватроқ бўлишим шарт. Танамдаги ўзгариш сезилаётганидан мамнунман. Умидворманки, кучли мушаклар янада яхшироқ тўп суришимга ёрдам беради».

Айтганча...

Германия чемпионати коронавирус туфайли танаффусга чиқишига қадар ҳам Леон Горецка бошқача эди. У мажбурий таътил вақти тренажёр залида янада жиддий ишлаган кўринади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz