Қайднома

Қидирув

ЎФАнинг 1 йиллик фаолияти ижобий баҳоланди...

ЎФАнинг 1 йиллик фаолияти ижобий баҳоланди...

  15.06.2020 19:29
  0
  263
ЎФАнинг 1 йиллик фаолияти ижобий баҳоланди...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Манбага кўра, йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этишди. Унда мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футбол спорт турини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган, ўтган 1 йил мобайнида ЎФА томонидан бажарилган ишлар бўйича умумий ҳисобот тингланди.

Йиллик ҳисобот қўмита аъзолари томонидан муҳокама этилиб, ижобий баҳоланди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди. Футбол маркетинги соҳасини янада ривожлантириш, футболимизга ҳомийларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ижроия қўмита йиғилишида ЎФА тузилмасини ОФК ва УЕФА тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда қабул қилиш, ҳудудий футбол ассоциацияларининг намунавий тузилмаси ва уставини тасдиқлаш масалалари таҳлил этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кун тартибидан ОФК доимий қўмиталаридаги Ўзбекистон номидан вакил аъзолар таркибини қайта тасдиқлаш ҳамда ФИФА таснифидаги халқаро мусобақаларини ташкиллаштириш бўйича юқори тажрибага эга бўлган мутахассисларни ассоциацияга ишга таклиф этиш масалалари жой олди. Яна қатор самарали ҳамкорлик лойиҳалари ҳам йиғилиш иштирокчилари томонидан кўриб чиқилди.

Бундан ташқари ПФЛ фаолиятига ҳам бир қатор янгиликлар киритилиши, маҳаллий биринчиликларни кучайтириш, мухлисларнинг чемпионатга эътибори ва қизиқишини ошириш, етакчи мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz