Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" жуда хоҳласа ҳам 300 минг еврога Жасур Жалолиддиновни сотиб олмайди-да...

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" жуда хоҳласа ҳам 300 минг еврога Жасур Жалолиддиновни сотиб олмайди-да...

  16.06.2020 10:48
  0
  527
Андрей Канчельскис:

«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновга Россиянинг «Локомотив» клуби томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги хабарларга шарҳ берди.

«Бу футболчини бизга ҳам таклиф қилишди, бироқ биз 18 ёшли футболчига бу қадар кўп пул тўлай олмаймиз. 300 минг евро сўрашди, бу жуда кўп. Ўйлашимча, у ҳали Ўзбекистон чемпионати даражасидан ўтгани йўқ. У ҳали қотиши ва эт олиши керак.

Ҳозир Жасурга Россия чемпионатига киришиб кетиш қийин бўлади — бўйи узун бўлмаган, чаққон оёқ ва ақлга эга йигит. Авваллари қанот ҳужумида пайдо бўларди, аста-секин жамоа асосий таркибига кириб бормоқда. Ёмон эмас, қобилият нишоналари бор, аммо у ҳали шу ерда бироз ўйнаши керак.

Европанинг топ-60 иқтидор эгалари сафига кира оладими? Бундай дея олмайман. Унинг бир нечта ўйинини кузатдим, у Италияда кўрикдан ўтиб келди, бироқ уларга тўғри келмади. Кетишига ҳали эрта, йигитча атрофида жуда кўп ажиотаж бўлмоқда.

«Локомотив» янги босқичда. Навбатдагиси. Бу хабарлар ҳақиқатми ёки йўқ, билмайман. Агар бу футболчи уларни қизиқтириб қўйган бўлса, у ҳолда бу трансфер учун пулни албатта топишади», — дейди Канчеслкис.

Аввалроқ «Бунёдкор»нинг 18 ёшли футболчисига «Локомотив»дан қизиқиш борлиги ва «темир йўлчилар» ёш иқтидор эгаси учун 450—500 минг евродан воз кечишга тайёрлиги ҳақида хабар қилинганди. Англиянинг The Guardian нашри 2019 йилда Жасурни жаҳоннинг энг яхши ёш футболчилар топ-60 лигига киритганди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи декабрь ойида Италиянинг «Беневенто» клуби кўригида бўлиб қайтганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz