Қайднома

Қидирув

Футбол соғинчи...

Футбол соғинчи...

  18.06.2020 04:36
  0
  742
Футбол соғинчи...

Соғинмасдан бўлармикан футболни,

Болаликдан теккан асл бу «дард»ни.

Воз кечамиз ҳатто ширин уйқудан,

Биз учун ўйин афзал бошқасидан!

 

Ҳамма ерда чекловлар ҳам чекланди,

Футболчилар майдонга отланди.

Мухлисларни нафис футбол чорлайди,

Қизиқ-қайноқ ўйин бизни боғлайди!

 

Миннатдормиз футболчилар, минг раҳмат,

Оғир дамда кўрсатдингиз саховат.

Коронавирус албат, сўзсиз, енгилар.

Хушхабар бор, футбол яна товланар!

 

Футболжоним доим бирга бўлайлик,

Комбинация, чиройли гол кўрайлик.

Зўрлар ютсин, совринларга марҳабо,

Тер тўкканлар албат, олар зўр баҳо!

Ғуломжон ҲАМИДОВ (Тошкент шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz