Қайднома

Қидирув

Ла Лига раҳбарларидан ўзгача совға (фотогалерея)

Ла Лига раҳбарларидан ўзгача совға (фотогалерея)

  18.06.2020 08:24
  0
  624
Ла Лига раҳбарларидан ўзгача совға (фотогалерея)

Испания Ла Лигаси раҳбарияти миллий чемпионатнинг қайтиши шарафига бутун дунё бўйлаб, граффитлар намойишини уюштирди: Карим Бензема Қобулда, Лионель Месси Балида, Антуан Гризманн эса Парижда.

Чинакам чирой! Ҳа, Ла Лига рестартга ҳаммадан яхшироқ тайёрланган кўринади. Лига раҳбарияти мухлисларсиз стадионлардаги ўйинлар трансляцияси эффектсиз чиқмаслиги йўлида амалий ҳаракат қилишдан ташқари, халқаро ҳамкорлари ёрдами билан 50та мамлакатда 160та глобал фаоллик ҳаракатини амалга оширди.

Жумладан, бутун сайёрамиз бўйлаб, «Ла Лига кўчалари бирлашуви» бадиий кампанияси ташкиллаштирилди. Хуллас, рассомлар 5та қитъанинг 12та шаҳрида мавзуга доир граффит (рассомчилик йўналиши)лар яратишди.

«Бутун дунёдаги мухлислар Ла Лиганинг қайтишидан хурсандлар, бунда ҳар бир ташаббусимизни қўллаб-қувватлаётган миллий ва халқаро ҳамкорларимиз ҳиссалари катта. Мана, кўпчилик кўмаги билан яна бир акция ўтказдикки, бунинг ортидан бутун жаҳонда Ла Лиганинг қайтгани ўзгача ҳис қилинади», - деди Испания чемпионатининг бизнес, маркетинг ва халқаро ривожлантириш бўйича директори Оскар Майо.

***

Лондоннинг жануби-ғарбидаги Стокуэлл районида Ла Лиганинг турли жамоаларида ўйнайдиган 5 нафар футболчи тасвири пайдо бўлди. Британиялик рассом Gnasher - ашаддий фанат ва футболнинг тезроқ тўлақонли қайтишига илҳақ. «Пандемия оғир давр бўлди, - дейди Лондондаги граффит муаллифи. - Кўчада одамларга табассум улашувчи нимадир яратиш учун ажойиб имконият беришганидан чексиз миннатдорман».

***

Лионель Месси албатта, рассомлар учун энг машҳур қаҳрамонлардан биридир. Мана, Лео Бали (Индонезия)да буқа ва аждар билан бирга.

***

Бу энди Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри.

***

Лойиҳа ҳаттоки, Қобулга ҳам етиб борди. Тўғри, афғонлар Месси персонажига эҳтиёж сезишгани йўқ.

***

Парижда эса табиийки, Ла Лиганинг франциялик юлдузлари - Антуан Гризманн («Барселона»), Карим Бензема («Реал»), Максим Гоналон («Гранада»), Набил Фақир («Бетис») ва Кевин Гамейро («Валенсия»)ни тасвирлашди. Уларни Парижнинг энг машҳур қадамжолар фонида акс эттиришди.

***

Айрим шаҳарларда алоҳида футболчиларга мурожаат қилишмади. Мисол учун, Мехикода.

***

Буниси энди Дания пойтахти - Копенгагендаги «манзара».

***

Ла Лига рестарти шарафига Гонконг, Богота (Колумбия), Хошимин (Вьетнам), Лагос (Нигерия) ва Дор-ус-Салом (Танзания)да ҳам граффитлар чизилди.

***

Испаниянинг ўзида эса алоҳида байрам қилинди. Мадрид марказида баланд биноларга дор тортилиб, уларга Примерода иштирок этаётган барча клублар футболкаси осиб қўйилди.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz