Қайднома

Қидирув

Ноодатий юриш

Ноодатий юриш

  19.06.2020 01:16
  0
  390
Ноодатий юриш

Руминия футболида ғайритабиий ҳодиса кузатилди - мамлакат чемпио­-нати олий лигаси иштирокчиси - «Германштадт» клуби 47 ёшли собиқ модель Анамария Продан томонидан сотиб олинди. Ушбу келишувни «бўрттирадиган» яна бир жиҳат шуки, Playboy модели эмас, балки унинг 21 ёшли қизи Ребекка клуб соҳибасига айланди, албатта, норасмий тарзда.

Яқинда барча ҳужжатларга имзо чекилди, Анамария эса «Германштадт» стадионида кўриниш беришга улгурди, албатта, ўз одатига кўра, ноодатий костюмда. «Клуб молиячилари Регекампфлар оиласи билан келишувга эришдилар. Эндиликда шу оила жамоанинг ҳам молиявий, ҳам спорт натижаларига боғлиқ ҳаётида бевосита иштирок этади. Анамария Проданни лойиҳамизнинг бош сармоядори сифатида алоҳида қутлаймиз»,— дейилади «Германштадт» баёнотида. Гап шундаки, жамоа футболчиларга маош беролмаётган ва чамаси 700 минг еврога тенг қарз йиғилганди. Хуллас, четдан сармоя кирмаганида, клуб мавжуд қарзни узолмасди. Дарвоқе, Продан хоним футболга бегона эмас. У бунга қадар Руминиянинг бир қатор клубларида турли лавозимларда ишлаган. Ижрочи-директор ва бош менежер ролини бажарган собиқ модель маълум муддат ҳаттоки, клуб президенти ҳам бўлган. Моҳиятан олганда, у энди «Германштадт»ни муқаррар инқироз ҳолатидан сақлаб қолди. Анамария яна вақтида футбол агенти сифатида машҳур Адриан Муту билан ҳамкорлик қилганди. Жумладан, собиқ модель 2016 йили Руминия футболи тарихидаги рекорд трансфер («Андерлехт» Николае Станчу учун «Стяуа»га 10 млн. евро тўлаган)да бевосита қатнашган.

Продан хоним футбол соҳасига қандай бош суққан? Ҳаммаси оддий - у Бухарестнинг «Стяуа» жамоаси собиқ бош мураббийи Лауренциу Регемапмф билан турмуш қургач, ўзи учун янги йўналиш кашф этди. Дарвоқе, Лауренциу айни пайт БААнинг «Ал-Васл» жамоасини бошқармоқда. Анамария Продан эса футбол клуби ишини назорат қилиш баробарида телевидение ва модель бизнесидаги фаолиятини ҳам давом эттирмоқчи. Daily Star нашрида ёзилишича, Анамария Playboy учун охирги марта бундан 12 йил олдин суратга тушганди. Лекин унинг ўзи яқинда яна бир бора суратга тушмоқчи эканлигини яширмаяпти: «Бу масалада ҳеч ким мени тўхтатолмайди».

«Германштадт» айни пайт Руминия чемпионати элит дивизио­нида 14та жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа охирги 5та турда атиги 1та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Эҳтимол, Анамария Продан яқин келажакда клуб савиясини кўтариб, уни ЧФР ва «Стяуа» билан рақобатлашадиган даражага олиб чиқар. Ҳар ҳолда, хонимнинг мақсад ва режалари анча баланд...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz