Қайднома

Қидирув

Осиё футболи: Жамоа лақаби нимадан далолат?

Осиё футболи: Жамоа лақаби нимадан далолат?

  19.06.2020 05:38
  0
  437
Осиё футболи: Жамоа лақаби нимадан далолат?

Коронавирус пандемияси туфайли Осиё футболидаги мусобақаларнинг катта қисми ҳамон танаффусда. ОФК расмий сайти эса ушбу фурсатдан фойдаланиб, қитъадаги баъзи жамоалар тарихига назар ташлашга қарор қилди. Бу галги мақола конфедерацияга аъзо 6та клубнинг номи нимани англатиши хусусида.

Ушбу рўйхатдан «Пахтакор» ҳам ўрин олди. Биз Тошкент жамоаси номи нимани англатишини яхши биламиз. ОФК эса ўзбекчада бу атама «пахтакорчилар» маъносини билдиришини таъкидлаб, уни мухлислар ҳукмига шу тарзда ҳавола этди. Афтидан, конфедерациядагилар пойтахт клуби «шерлар», деб аталишидан бехабарга ўхшашади. Майли, бу мавзуни кейинга қолдирсакда, мазкур мақолада қайд этилган бошқа клублар номи ва лақаби билан боғлиқ маълумотларга назар солсак.

 

«Санфречче Хиросима»(Япония) - «Санфрес»

Япония J-лигасининг 4 карра ғолиби ҳисобланган «Санфречче Хиросима»нинг ўзига яраша тарихи бор. Sanfrecce японча сан («уч») ҳамда итальянча frecce («найза») ибораларидан тузилган бўлиб, клуб номининг инглизча тўлиқ талқини - «Хиросиманинг уч найзаси». Сабаб? Тарихчиларнинг айтишларича, япониялик буюк феодал Моро Мотонари 3 нафар ўғлига «найзалар дарси»ни ўтаб, биттасини осонгина синдириш мумкинлиги, учтаси бирлашганда эса, унча-мунчага синмаслигини кўрсатиб, сабоқ берган экан. Қисса замирида ётган бирдамликка эришишга ундов бугунги кунгача япониялик талабалар учун дастуриламал ҳисобланади. «Санфречче Хиросима» логотипида 3та найза тасвирлангани сабаби ҳам шу.

 

«Церера Негрос»(Филиппин) - Busmen

2012 йили ташкил топган клуб Осиё­нинг янги вакилларидан ҳисобланади, бироқ у Филиппиннинг ўзида катта муваффақиятларга эришиб улгурди - мамлакатда 3 марта чемпионликни нишонлади. Дастлаб Ceres La Salle номи остида саҳнага чиққан жамоа Филиппиндаги Vallacar Transit Inc транспорт компаниясига тегишлидир. Клуб кейинчалик Ceres Liner автобус тизими номи билан аталди. 2017 йили эса «Церера Нег­рос» энг тез ривожланаётган клубга айланди. Атамадаги иккинчи сўз Жануби-Шарқий Осиё мамлакатидаги ҳудуд номидир. Шу тариқа Филиппиннинг етакчи жамоаларидан бирига busmen («автобус») лақаби қўйилди, логотипида эса Vallacar Transit Inc белгиси бор.

 

«Ньюкасл Жетс»(Австралия) - «Жетс»

A-League иштирокчиларига одатда инглиз тили асосий мулоқот воситаси саналган бошқа мамлакатлардан ўрнак олган ҳолда, ном берилади: «Юнайтед», «Сити» ва «Уондерерс». Австралияда фақат битта «Жетс» бор. Янги Жанубий Уэльс (Сиднейдан тахминан 150 километр узоқликдаги шаҳар) шарафини ҳимоя қиладиган «Ньюкасл Жетс»га 2005-2006 йилларда асос солинган. Маҳаллий лиганинг бир қисмига айланган клубга «Жетс» лақаби қўйилишига у жойлашган шаҳарнинг АҚШ ҲҲК (ҳарбий ҳаво кучлари) базасига яқинлиги сабабдир. Жамоа логотипи ҳам ҳарбийларга хос тарзда безатилган - 3та самолёт сурати тасвирланган.

 

«Бурирам Юнайтед»(Таиланд) - «Яшин Қалъалари»

«Яшин қалъалари» тахаллуси чин маънода «Бурирам Юнайтед» клубининг провинициал ғурури, маданияти ва тарихидан дарак беради. Ушбу лақабнинг иккинчи бўғини Бурирам провинциясида жойлашган, 10-13-асрларда қурилган Паном Рунг билан боғлиқ. Умуман, ушбу ҳудуддаги қумли обидалар туфайли шаҳар «Тош қалъа» номини олган. «Яшин»га келсак, клуб 1970 йили провинция электр энергия­си бошқармаси негизида ташкил топган. Шу сабабли жамоа логотипини 2та яшин белгиси безаб туради.

 

«Ал-Араби» СК (Қатар) - «Орзулар жамоаси»

Ўтган аср­нинг 80-90-йилларида нафақат мамлакат, балки қитъада ҳам етакчи жамоалардан бири ҳисобланган «Доха Ал-Араби» Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-95 (ҳозирги Осиё Чемпионлар Лигаси)да финалга чиққанди. Дохаликлар Қатар чемпионатида эса бутун 90-йилларда муносиб қатнашиб, 5 марта ғолибликни қўлга киритишган. Айнан ўша даврда маҳаллий журналистлар «Ал-Араби»ни «орзулар жамоаси» термини билан кўкларга кўтара бошлашган. Тўғри, «Ал-Араби» охирги йилларда грандлик мақомини «Ал-Садд», «Ал-Райян» ва «Дуҳайл» каби клубларга топшириб қўйди. Асосий рақиблар мухлислари эса шаҳардаги қўшни клубни «Даҳшат жамоаси», дея мазах қилишгача боришди. Шунга қарамай, «Ал-Араби» сўнгги 10 йилликда бир марта кумуш медалга сазовор бўлди, 2008 йили Шайх Жассим кубоги финалида «Ал-Райян»ни мағлубиятга учратди. Энг асосийси, «Ал-Араби» Қатар элитасига қайтиш ва яна «орзулар жамоаси»га айланиш умидини ҳали сўндирмаган.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz