Қайднома

Қидирув

Эрен Дердийок: "Ўзимни тўлиқ жамоа ичида ҳис қилмоқдаман"

Эрен Дердийок: "Ўзимни тўлиқ жамоа ичида ҳис қилмоқдаман"

  20.06.2020 17:07
  0
  331
Эрен Дердийок:

"Пахтакор" сафида иккинчи голини уришга эришган Эрен Дердийок "Бунёдкор"га қарши баҳс ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.   - Ғалабадан жуда хурсандман. Рақибимиз чемпионатдаги кучли жамоалардан бири. Ўйинда ташаббусга эга бўлганимиз, имкониятлардан фойдаланганимиз янада хурсанд қилди. Жиззахдаги ўйиндан кескин фарқ қилди. Унда рақиб тўлиқ ҳимояга ётиб олганди, курашларга эътибор бериб, суръатни секинлаштиришга ҳаракат қилишганди. Ўшанда вазиятни тўғрилай олмадик, бироқ мазкур баҳсга барча жиддий тайёрланди. Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати яхши бўлганини кўриб турибмиз. Ҳамма майдонда бор кучини берди, ўша тушуниш ҳам яхши даражада бўлди. Жамоа учун курашишим зарур ва голимдан хурсандман. Ишим гол уриш, буни бажаришим керак. Жамоа менга ёрдам бермоқда. Мослашишга вақт керак бўлади. Тактика, футболчилар ва бу ердаги жамоаларга мослашиш зарур бўлди. Ҳозир мен чемпионат, рақиб ва жамоадошларимни биламан. Ҳозир барчаси жойида, яхши кетмоқда. "Пахтакор" учун кўпроқ фойда бера оламан деб ўйлайман. Ўзимни тўлиқ жамоа ичида деб ҳис қиляпман. Навбатдаги учрашувга ҳам шундай ҳозирлик кўришга интиламиз. Карантиндан кейин ғалабали биринчи қадамни ташладик. Биз ғалаба қозониш ва томошабоп ўйин кўрсатишни истаймиз.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz