Қайднома

Қидирув

ПФЛ «Бухоро» ФКнинг янги директори Алишер Рустамовни рўйхатдан ўтказмади, нега?

ПФЛ «Бухоро» ФКнинг янги директори Алишер Рустамовни рўйхатдан ўтказмади, нега?

  23.06.2020 03:29
  0
  392
ПФЛ «Бухоро» ФКнинг янги директори Алишер Рустамовни рўйхатдан ўтказмади, нега?

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) «Бухоро» ва «Динамо» футбол клубларида директорлар алмашинуви юзасидан ўрганиш олиб борди. Таъкидланишича, «Бухоро» футбол клуби директори Жамшид Ботировнинг ишдан олиниб, унинг ўрнига Алишер Рустамовнинг тайинлангани қонун-қоидалар доирасида бўлмагани сабабли ПФЛ ушбу алмашинувни рўйхатдан ўтказмаган.

«Футбол клуби уставининг (2013 йил 22 мартда 148-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 15.2-бандига мувофиқ футбол клуби директори таъсисчиларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгиланган. Шунингдек, мазкур Уставнинг 1.2-бандида футбол клубининг таъсисчилари сифатида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги қайд этилган.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 5 июнь куни футбол клуби таъсисчиларининг умумий йиғилиши баёни расмийлаштирилган. Мазкур умумий йиғилиш баёнининг расмийлаштирилишида ‘Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг  35-моддаси талаблари бузилган. Жумладан, баённомада иштирок этганлар (тўлиқ бўлмаган), кун тартибидаги масала ва қарор қисми ёзилган бўлса-да, баён қисми — умумий йиғилиш иштирокчиларнинг айтган гаплари, берган овозлари, билдирган таклиф ва фикрлари — қарор қилишга етарлича асос мавжуд эмаслигини кўрсатади.

Йиғилишда Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаев, Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаевлар қатнашгани баён этилган. Бироқ йиғилиш баёнида футбол клубининг яна бир таъсисчиси — Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ваколатли вакили иштирок этгани тўғрисида бирорта ҳам сўз бормаган. Бундан ташқари, баённомани ким баёнлаштиргани, яъни умумий йиғилиш котиби ким эканлиги, унинг исми-шарифи бирор жойда кўрсатилмаган. Қўшимчасига футбол клубининг амалдаги директори Жамшид Ботиров билан тузилган меҳнат шартномаси қандай асосларга (ўз аризаси ёки бошқа сабаблар) кўра бекор қилингани ҳам  қайд этилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, футбол клуби таъсисчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш ва йиғилиш баёнини расмийлаштириш тартибига риоя қилинмаганини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб ПФЛ футбол клубига янги директор тайинланишида ҳуқуқий жиҳатдан хатога йўл қўйилгани юзасидан «Бухоро» футбол клубига ҳамда унинг таъсисчиларига расмий хат юборган. ПФЛ клубга ким директор этиб тайинланиши масаласига аралашмайди. Аммо тайинланиш жараёни қонун-қоидалар асосида ўтиши тарафдори. Бу масалалар қонун доирасида ҳал этилмагунига қадар, ПФЛ янги директорни рўйхатдан ўтказмайди», — дейилади ташкилот баёнотида.

Бундан ташқари, ПФЛ «Динамо плюс» футбол клубидаги раҳбарият алмашинуви борасида ҳам суриштирув ўтказган. Унга кўра, ПФЛ клубга директор этиб тайинланган Учқун Қобиловни тегишли қоидаларга асосан клуб директори вазифасини вақтинча бажарувчиси сифатида рўйхатдан ўтказган.

«2020 йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти футбол ассоциациясидан  вакил иштирок этган йиғилишда «Динамо плюс» ПФКнинг  амалдаги бош менежери (директори) Илҳом Шарипов ишдан олиниб, унинг ўрнига Учқун Қобилов футбол клубининг янги  директори сифатида таништирилган.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов томонидан футбол клубига янги директор тайинлаш бўйича «Динамо плюс» ПФК МЖЧнинг умумий йиғилиши баёни расмийлаштирилган. Мазкур умумий йиғилиш баёни асосида футбол клубига янги директор тайинлаш нотўғри эканлиги юзасидан ПФЛ футбол клуби раҳбариятига маълумот тақдим  этди. Шундан кейин 2020 йилнинг 19 июнь куни «Динамо плюс» футбол клубининг айни вақтдаги ягона таъсисчиси — Давлат активларини бошқариш агентлиги номидан агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Маҳмараимов раислигида йиғилиш ўтказилган. Жамиятнинг ягона таъсисчиси қарори билан Учқун Қобилов футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги «Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  356-сонли қарорига асосан, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли футбол клуби директори лавозимига таклиф этилган номзод Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгунга қадар директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланиши мақсадга мувофиқлиги билдирилган. Шундан келиб чиқиб, ПФЛ Учқун Қобиловни «Динамо плюс» футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси сифатида рўйхатдан ўтказди», — дейилади баёнотда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz