Қайднома

Қидирув

Яна Лео ҳисобига (9та) плюс...

Яна Лео ҳисобига (9та) плюс...

  24.06.2020 04:07
  0
  588
Яна Лео ҳисобига (9та) плюс...

ЛИОНЕЛЬ МЕССИГА ТЕГИШЛИ, АММО ҲЕЧ КИМ ГАПИРМАЙДИГАН 9та КЎРСАТКИЧ. «Твиттер» тармоғида AFC_MxL ники остида ижод қиладиган муаллиф «Барселона» етакчиси Лионель Мессига тегишли 9та кўрсаткични келтириб, бу ҳақда ҳеч ким гапирмаслигини алоҳида таъкидлади. Диққатга сазовор томони, ушбу маълумот қисқа вақт ичида минглаб ретвит ва 3 мингдан ортиқ лайк тўплади. Хўш, гап қайси кўрсаткичлар ҳақида кетмоқда?

1. Лео Месси - Испания Ла Лигаси тарихида захирадан ўйинга қўшилганидан кейин энг кўп гол урган футболчи. Аргентиналик юлдуз саноқсиз голларидан 24тасини захирадан майдонга тушиш асносида тўплаган.

2. «Барса» етакчиси фаолияти давомида 6та голини кетма-кет равишда жарима майдони ташқарисидан урган. Бу ҳам Испания чемпионати рекордидир.

3. Лео Месси - 20 ёшигача, 20 ва 30 ёшдан ўтганидан кейин жаҳон чемпионатида гол уришга эришган ер юзидаги ягона футболчи. Хуллас, у 3та 10 йиллик даврини ҳам мундиал голи билан безаган.

4. Лео яна ўзи иштирок этган барча мундиалларда гол ҳаммуаллифига ҳам айланган.

5. Охирги 4 йиллик статистикани олсак, Месси жарима зарбасидан ҳар қандай клубга нисбатан кўпроқ гол урди. У бу давр ичида «стандарт»дан рақиблар дарвозасини 19 марта ишғол қилган бўлса, энг яқин таъқибчиси - «Ювентус» ҳисобида бундай голлар сони 18та.

6. Месси ҳар қандай халқаро мусобақада лоақал 1 марта энг яхши футболчига ажратилган соврин соҳиби бўлган.

7. Европа Чемпионлар Лигасида 8та «хет-трик» - бу энг юқори натижа (тўғри, Криштиану Роналду ҳам 8та «хет-трик»ка эга).

8. Лионель Америка кубоги турнирида захирадан майдонга тушиб гол уриш бобида ҳам мутлақ етакчи.

9. Месси - Европа Чемпионлар Лигаси  «плей-офф» босқичида «флэш» (5та гол) қайд этган ягона футболчи.

 

«Олтин тўп»-2020: Месси ва Роналду фаворит эмас...

Айтганча, «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингида «Бавария» голеадори Роберт Левандовски етакчилик қилмоқда. Нуфузли Goal нашри бу йил энг олий индивидуал совринга даъвогарлик қиладиган 10 нафар асосий футболчи рейтингини эълон қилди. Унга кўра, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Барса» сардоридан олдинда, «Ювентус» етакчиси эса атиги 5-қаторда. Кучли 10таликка «Бавария»дан 3 нафар вакил киритилгани эътиборга молик, қолаверса, «Боруссия» Д. клубидан икки футболчи бор.

«Олтин тўп»га даъвогар 10 нафар футболчи рейтинги (Goal талқини)

1. Роберт Левандовски («Бавария», Польша)

2. Лионель Месси («Барселона», Аргентина)

3. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», Бельгия)

4. Томас Мюллер («Бавария», Германия)

5. Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия)

6. Неймар («ПСЖ», Бразилия)

7. Эрлинг Холанд («Боруссия» Д., Норвегия)

8. Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция)

9. Жейдон Санчо («Боруссия» Д., Англия)

10. Серж Гнабри («Бавария», Германия)

У.УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz