Қайднома

Қидирув

Кападзе ҳужумкор ўйин тарафдори

Кападзе ҳужумкор ўйин тарафдори

  23.06.2020 12:26
  0
  163
Кападзе ҳужумкор ўйин тарафдори

18 июнь куни Куала-Лумпур шаҳрида -19 тоифасидаги Осиё чемпио­нати-2020 финал босқичига қуръа ташланади. Турнир мезбони - Ўзбекистон ёшлар термаси бош мураббийи Темур Кападзе бу жараён олдидан ОФК расмий сайтига қисқача интервью берди.

* * *

Ёш мураббийнинг октябрь ойида айнан Ўзбекистонда ташкиллаштириладиган Осиё чемпионатидан умиди катта:«Узоқ давом этган муваффақиятли футболчилик фаолиятимда тўплаган тажриба ва билимимни энди ёшлар билан баҳам кўряпман. Умид қиламанки, бу уларнинг ўсишларига ёрдам беради. Албатта, мураббий сифатида ҳужумкор футбол тарафдориман, лекин бу фақат олдинда ўйнашимизни англатмайди. Тактикада кўп нарса ўйинчиларнинг техник салоҳияти ва маҳоратига боғлиқ. Жамоамда тактик ва техник жиҳатдан кучли футболчилар етарли. Шунинг учун ҳужумкор ва ҳимоявий ўйинни уйғунлаштиришда муаммога дуч келмасак керак. Албатта, мезбон сифатида мусобақада ғолиб чиқишни кўзлаймиз».

* * *

Ўзбекистон ёшлар термаси аввалги ҳафта ўқув-машғулотлар йиғини ўтказган бўлса-да, коронавирус пандемияси туфайли белгиланган ўртоқлик ўйини бекор қилинди. Шунга қарамай, Темур Кападзе 4 ойдан кейин бошланадиган қитъа биринчилигида жамоасининг юқори спорт формасида бўлишига ишонмоқда: «Ҳа, ўтган ҳафта машғулотларни қайта бошладик. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига идеал даражада тайёргарлик кўриш учун етарли вақт бор. Тўғри, коронавирус ортидан режаларимиз ўзгариб кетди. Жумладан, хориж жамоалари билан ўтказилиши керак бўлган ўртоқлик ўйинлари бекор қилинди. Энди маҳаллий клублар билан куч синашиб кўришни режалаштиряпмиз. Агар имконият юзага келса, август-сентябрь ойларида хориж жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштирамиз».

* * *

Темур Кападзе Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси етакчиларидан бири Жасур Жалолиддиновга катта умид боғламоқда. Мураббий 18 ёшли футболчи ҳақида илиқ фикрлар билдирди: «Терма жамоаларимиз таркибида ҳамиша иқтидорли йигитлар ўйнашган. Ўзбекистон -19 термаси сафида ҳам бундай футболчилар бор, албатта. Дейлик, Жасур Жалолиддинов ҳозирги ҳолати билан қувонтирмоқда. Унинг «Бунёдкор»даги ўйинларини мунтазам кузатиб боряпмиз. Шунингдек, Ҳожимат Эркинов ҳам муҳим ўйинчиларимиздан бирига айланмоқда. У ўтган мавсум ўз клуби сафида жуда яхши тўп сурди. Бу йигитлар чемпионат старти вақти яхши спорт формасида бўлишса, бас».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz