Аввалги чоршанба куни УЕФА йиғилишида еврокубокларнинг жорий ва кейинги мавсуми масаласи кўриб чиқилди ва тақвим, формат ҳамда ташкилий ишлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
ЕЛ-2019|2020
* ЕЛ Германияда марказлашган тизим асосида якунига етказилади.
* Турнир финали учун Кёльн шаҳридаги «Рейн Энерги» стадиони тасдиқланди.
ЕЧЛ-2019|2020
* ЧЛ чорак финалига 10 июль куни қуръа ташланади. Ҳозирча «Аталанта», «Атлетико», «ПСЖ» ва «РБ Лейпциг» клублари чорак финал йўлланмасини нақд қилган. Яна 4та чорак финалчи 7-8 август кунларига белгиланган «Ювентус» - «Лион», «Барселона» - «Наполи», «Манчестер Сити» - «Реал» ва «Бавария» - «Челси» ўйинлари (1|8 финалнинг жавоб учрашувлари)дан кейин аниқланади.
* 12-15 август чорак финал ва 18-19 август кунлари ярим финал ўйинлари ўтказилади. Бунда жуфтликлар ғолиблари Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ташкиллаштириладиган ягона ўйин воситасида аниқланади. Финал учрашуви санаси - 23 август.
ЕЛ-2020|2021
* ЕЛ-2019|2020 21 август куни якунланиши туфайли янги мавсумнинг саралаши одатдагидан анча кеч - 20 август куни бошланади. Гуруҳ босқичига эса 22 октябрь куни старт берилади. Асосий раундга қуръа ташлаш куни - 1 октябрь.
* Саралаш босқичларида жуфтликлар ғолиби 1та ўйин воситасида аниқланади. Гуруҳ босқичидан эса яна «уй-сафар» тизими қўлланилади.
* Ҳал қилувчи ўйин Польшанинг Гданьск шаҳрида ўтказилади. Кейинги мавсум финалини қабул қилиши белгиланган Севильяга эса 2022 йилги турнирнинг якуний ўйини топширилди.
ЕЛ-2020|2021 тақвими
Саралаш раундлари
Ўтиш босқичи - 20 август
Биринчи саралаш босқичи - 27 август
Иккинчи саралаш босқичи - 17 сентябрь
Учинчи саралаш босқичи - 24 сентябрь
Тўртинчи саралаш босқичи («плей-офф») - 1 октябрь
Гуруҳ босқичи
1-тур - 22 октябрь
2-тур - 29 октябрь
3-тур - 5 ноябрь
4-тур - 26 ноябрь
5-тур - 3 декабрь
6-тур - 10 декабрь
«Плей-офф» босқичлари
1|16 финал - 18-25 февраль (2021 йил)
1|8 финал - 11-18 март (2021 йил)
1|4 финал - 8-15 апрель (2021 йил)
1|2 финал - 29 апрель - 6 май (2021 йил)
Финал - 26 май (2021 йил)
ЕЧЛ-2020|2021
* Янги мавсумнинг саралашига 8 август куни старт берилади. Гуруҳ босқичи баҳслари эса 20 октябрда бошланади. Асосий босқичга 1 октябрь куни Афинада қуръа ташланади.
* Саралаш раундларида жуфтликлар ғолиблари 1та ўйин орқали аниқланади. Гуруҳ босқичидан эътиборан яна «уй-сафар» тизими амалда бўлади.
* Янги мавсумнинг ҳал қилувчи баҳси Истанбул (Туркия) шаҳрида ташкиллаштирилади. ЧЛ-2020|2021 финалига танланган Санкт-Петербург шаҳри эса 2022 йилги ҳал қилувчи баҳсни қабул қилади.
ЧЛ-2020|2021 тақвими
Саралаш раундлари
Ўтиш босқичи - 8-11 август
Биринчи саралаш босқичи - 18-19 август
Иккинчи саралаш босқичи - 25-26 август
Учинчи саралаш босқичи - 15-16 сентябрь
Тўртинчи саралаш босқичи («плей-офф») - 22-23 сентябрь
Гуруҳ босқичи
1-тур - 20-21 октябрь
2-тур - 27-28 октябрь
3-тур - 3-4 ноябрь
4-тур - 24-25 ноябрь
5-тур - 1-2 декабрь
6-тур - 8-9 декабрь
«Плей-офф» босқичлари
1|8 финал - 16-23 февраль - 10-17 март (2021 йил)
1|4 финал - 6-14 апрель (2021 йил)
1|2 финал - 27 апрель - 5 май (2021 йил)
Финал - 29 май (2021 йил)
УЕФА Ижроий қўмитаси бирданига ЧЛ ва ЕЛнинг кейинги 3-4та мавсуми ҳал қилувчи ўйини мезбони масаласига аниқлик киритди, шунингдек, Европа суперкубоги учун ўйинларни қабул қиладиган шаҳарлар ҳам тайин.
ЕЛ
2020|2021- Гданьск
2021|2022 - Севилья
2022|2023 - Будапешт
ЧЛ
2020|2021 - Истанбул
2021|2022 - Санкт-Петербург
2022|2023 - Мюнхен
2023|2024 - Лондон
Европа суперкубоги
2020|2021 - Белфаст
2021|2022 - Хельсинки
2022|2023 - Қозон
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20