Қайднома

Қидирув

Менга Зидан ва 10 та тахта беринг, сизга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб бераман...(VIDEO)

Менга Зидан ва 10 та тахта беринг, сизга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб бераман...(VIDEO)

  24.06.2020 14:15
  0
  230
Менга Зидан ва 10 та тахта беринг, сизга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб бераман...(VIDEO)

Зинедин Зидан — 1972 йилнинг 23 июнь санасида Франциянинг Марсель шаҳрида жазоирлик муҳожирлар оиласида тўрт фарзанднинг энг кичиги бўлиб дунёга келган. Оила ўз молиявий имкониятлари билан мақтана олмасди. Отаси дўконда оддий ишчи бўлиб ишласа, онаси уй бекаси эди.

Зиданнинг эса болалигидан спортга бўлган иштиёқи ўзгача эди. У футболдан ташқари, дзюдо (яшил бел боғ эгаси) ва велоспорт билан мунтазам шуғулланарди. Бироқ унинг миллионлар ўйини — футболга бўлган меҳри ўзгача бўлган.

23 июнь куни 48 ёшни қаршилаётган Зидан футболчилик фаолияти давомида қўлга киритмаган соврин қолмаган. Мураббийлик курсисида ҳам у «Реал»даги қисқа муддатли фаолияти давомида манаман деган топ-даражадаги футбол мутахассисларига дарс бериб қўйиши мумкин. Мана уларнинг рўйхатига бир назар ташлаб кўринг:

Зизу футболчи сифатида икки мартадан Италия чемпионати, Интерконтинентал Кубоги, Интертото Кубоги ва Испания Суперкубогида ғалаба қозонган, Италия Суперкубоги ва чемпионати, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, Жаҳон Чемпионати ҳамда Европа Чемпионатида эса бир мартадан бош совринга эга чиққан.

Мураббийлик фаолиятида эса Зидан 3 бор кетма-кет тарзда Чемпионлар Лигасида, икки маротабадан клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати, УЕФА Суперкубоги ҳамда Испания Суперкубогида ғолиб бўлган. Шунингдек, у бир бор Ла Лигада ҳам чемпионликни қўлга киритган.

Фото: Getty Images

Ҳозир Зиданнинг терма жамоа ва клублардаги фаолияти ҳамда қалашиб ётган шахсий совринлари ҳақида узундан узун ҳикоя эмас, балки у ҳақида ҳамкасблари, таниқли футболчилар ҳамда собиқ жамоадошлари томонидан билдирилган фикрлар эътиборингизга ҳавола этилади.

Алекс Фергюсон

«Менга Зидан ва 10 та тахта беринг, сизга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб бераман».

Карло Анчелотти

«Зидан – мен шуғуллантирган энг яхши футболчи».

Златан Ибрагимович

«Зидан майдонда пайдо бўлгач, қолган 10 нафар ўйинчи бирданига яхши ўйнашни бошларди. Бу – сеҳргарликка ўхшарди».

Гари Линeкер

«Зидан – мен кўрган футболчилар орасида энг башанги эди».

Марчело Липпи

«Зидан ақл бовар қилмас даражада юқори савияли ўйинчи эди, унга ҳеч ким тенг келолмайди».

Роналдиньо

«Зидан – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, у менинг кумирим. У майдонни яхши кўради, тўпни аъло даражада назорат қилади. Ва албатта, унинг бетакрор нафис ҳаракатлари таҳсинга лойиқдир».

Тьерри Анри

«Францияда Зиданни худога тенглаштиришади».

Криштиану Роналду

«Ҳар бир ўйинчида ўзига бўлган ишонч муҳим аҳамият касб этади. Айнан Зидан менинг ўзимга бўлган ишончимнинг ошишига ёрдам берган».

Алессио Таккинарди

«Футболчи Зидандан мураббий Зидан яхшироқдир. У туғма футболчи, майдонда болалар каби беғубор ҳаракатлар қиларди».

Марко Асенсио

«Ҳар куни қаршингизда Зиданни кўриш ҳайратланарли. Мен ҳар доим Зиданнинг мухлиси бўлганман ва унинг финтларини такрорлашни ёқтирганман. У футболчиларга ўз талабларини аниқ тарзда тушунтириб бера олади».

Роналдо

«Зидан – мен бирга ўйнаган энг яхши футболчи».

Килиан Мбаппе

«Зидан Пеле каби мени ҳайратда қолдирган ягона футболчи. Мен унинг мухлисиман».


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz