Қайднома

Қидирув

«Сити»нинг сирли соҳиби

«Сити»нинг сирли соҳиби

  26.06.2020 03:51
  0
  522
«Сити»нинг сирли соҳиби

«Манчестер Сити»ни ўз тасарруфига олган корпорация футбол оламида яна 7та клубга эгалик қилишини биласизми? Эътиборли томони, бу жамоалар турли минтақалардан. Қизиқ, битта корпорация учун 8та клуб нега керак? Уларнинг ўзаро алоқаси қандай? Кейинчалик нима бўлиши мумкин? Қуйидаги мақола айнан шу ҳақда...

21-аср - футболга катта пул қоришиб кетган давр. Ҳозирда «Манчестер Сити» ва «РБ Лейпциг» соҳиблари клубларни харид қилиш бобида яққол ажралиб туришибди. Улар турли мамлакатларда кўплаб жамоаларга эгалик қилишмоқда.  «РБ Лейпциг» масаласида озми-кўп тушунчага эгамиз - Red Bll компанияси ўз брендини анчадан буён спорт воситасида юксалтиришга уринмоқда. Дейлик, унинг қарамоғидаги «РБ Рейсинг» жамоаси «Формула 1» турнирида қаторасига 4 марта ғолиб чиқди. Компания «РБ Зальцбург» ёрдами билан эса ҳудудий нуфузини кўтармоқда. Зеро, Red Bll муассиси айнан авс­триялик.

City Football Grop - анчайин афсонавий ташкилот. У дунёнинг турли нуқталарида 8та жамоани ўз қаноти остига олишга улгурди. Бир қарашда, бундай кенг қамровлиликнинг асл сабаби кўзга ташланмайди. Шунинг учун маълум тушунча ҳосил қилиш учун харитага юзланиш керак. Клубларга ким сармоя ажратади? Бундан қандай манфаат бор? CFG акцияларидан 78 фоизи Ab Dabi nited Grop корпорацияси (БАА)­-га тегишли. Мансур ибн Зайд ал Наҳиён ёки оддий айтганда, шайх Мансур шу корпорация хўжайини. У Абу-Даби амири оиласи вакили, БАА президентининг укаси. Абу-Даби ва умуман, мамлакат учун сайёҳлик бизнесини яхшилаш мақсадида ички ва ташқи активларга йирик сармоялар жалб этиш асосий стратегия ҳисобланади. Масалан, 2012-2017 йиллар оралиғида сайёҳларнинг мамлакатга оқими 67 фоизга ошди. «Сити» эса Etihad авиакомпаниясини овоза қилиш асносида сайёҳлик бизнеси ривожига ҳисса қўшмоқда. Etihad - БАА­даги 2та энг йирик авиакомпаниядан бири. Emirates Дубайда, Etihad эса Абу-Дабида жойлашган. Авиакомпания логотипларини «Манчес­тер Сити», «Мельбурн Сити» ва «Нью-Йорк Сити» клублари футболкаларида кўриш мумкин. Шунингдек, Манчестер клуби стадионига ҳам шу компания номи берилган.

БААнинг ўзида эса «Сити» қўшимчаси бор клуб йўқ? Наҳотки, бу мантиққа тўғри келса? Аслида клуб бор - Абу-Дабининг «Ал-Жазира»си. Шунчаки, у CFG эмас, фақат шайх Мансурга тегишли. Эҳтимол, жамоанинг алоҳида мавқега эгалигини билдириш ёки кўпроқ назорат остида бўлишини таъминлаш мақсадида уни клублар тизимига киритишмагандир. «Ал-Жазира» ўтган мавсум БАА чемпионатида 5-ўринни эгаллади. 2017 йили эса чемпионликни тантана қилганди.

Клублар ўртасидаги ўзаро алоқалар қандай бошқарилади? «Манчестер Сити»дан ташқари, қолган 7та жамоага 1 киши - Брайан Мэрвуд раҳбарлик қилади. Унинг айтишича, барча клублар ягона чизма (Хосеп Гвардиола услуби) асосида ўйнаш мажбуриятини олган. «Ихтиёримдаги аксарият ходимлар скаутинг иши ва тегишли кадрларни танлаш билан шуғулланадилар. Бунда ўз жамоаларимизда мантиқий узвийликни таъминлашга интил­япмиз, клублар директорларига керакли маълумотлар етказамиз, уларга топшириқлар бажарилиши учун зарур билим ва жиҳозлар бериб борамиз. Одамлар тушунишлари керак, Пепнинг услуби 4-3-3 чизмасидан анча кенг. Бу - ротация, чизиқлар бўйлаб ўйнаш, комбинацион ҳаракатлар, тўп назорати, натижа... Хосепдек мураббий - биз учун ноёб топилма. У тенгсиз мутахассис. Яқинда Японияда худди Гвардиолага ўхшаш мутахассис топдик. Анге Постокоглу - унинг услуби шайдоси. «Манчестер Сити» Йокогамада мавсум­олди йиғини ўтказганида, Пепнинг ўзи унга қойил қолди», - дейди Брайан Мэрвуд. Унинг айтишича, клублар ўртасида бошқача кўринишдаги муносабатлар ҳам йўлга қўйилган. Масалан, хизматчи ва ходимларни ўзаро алмаштириш тажрибаси. Яна «шаҳарликлар»нинг машғулотлари видеотасвири бошқа жамоаларга тарқатилади.

Келажак режалари қандай? «Жамоаларимизнинг ҳамиша юксак савия­да бўлиши жуда муҳим. Энг асосийси, улар тобора юксалиш имкониятига эга. Бундан 10 йил олдин ҳам 1тагина клубга эга эдик. Энди уларнинг сони 8тага етди. Бу тараққиётнинг бир кўриниши» - Мэрвуднинг хулосаси шу. Дарҳақиқат, 8та клубнинг 4таси 2017-2019 йиллар оралиғида харид қилинди, ўтган йил эса яна 2та жамоа қўшилди. Харитага қарасак, компаниянинг бош мақсади - тез ривожланаётган барча минтақаларда ўз клубига эга бўлиш. CFG 2019 йили Ҳиндистон ва Хитой бозоридан воз кечди. Чунки компания клублари бу ҳудудларда яхши ўйнай олмади. Ҳозир Марказий Америка, Африка ва Шарқий Европада компаниянинг нуфузи энг паст даражада. Демак, Мэрвуд ҳали изланиши керак. Дейлик, у Россия футболига юзланиши мумкин. Бундай кенгайишнинг ижобий томони бор - БААга йўл оладиган россиялик саёҳатчилар сони кескин кўпайиши ҳеч гап эмас. Салбий жиҳати эса шуки, Россия футболида хорижий компаниялар йўқ, ҳисоби. Бу борада қалдирғоч ролини бажарадиган компания зиммасига жиддий таваккалчилик тушиши аниқ...

Уткирбек УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz