Қайднома

Қидирув

Алишер Никимбаев: «ПФЛга камида 4-5 йилга мўлжалланган бизнес-режа керак»

Алишер Никимбаев: «ПФЛга камида 4-5 йилга мўлжалланган бизнес-режа керак»

  26.06.2020 15:20
  0
  204
Алишер Никимбаев: «ПФЛга камида 4-5 йилга мўлжалланган бизнес-режа керак»

Ростини айтсам, ПФЛ фаолияти ҳақида анчадан буён ҳеч нарса ёзгим келмаётганди. Аммо нима қилай, «мутахассислар» ўзларининг ноадекватликлари билан ажаблантираверяптилар.

Кеча тасодифан ПФЛнинг ҳозирги директори берган интервьюга кўзим тушди, у кейинги мавсум якунларига кўра олий лига иштирокчилари сонини 12 тагача камайтириш бўйича режалари билан ўртоқлашди. 12 жамоадан иборат икки босқичли ва «олтин очколар» ҳисобланадиган тизим ПФЛнинг ҳозирги раҳбари хуш кўрадиган формат эканлигини биз аллақачон тушуниб етганмиз. Айтишларича, 2017 йили форматни ўзгартириш ҳам айнан унинг ташаббуси бўлган, ўшанда бир нечта клубларни олий лигадан ҳайдаш орқали спорт принциплари беэътибор қолдирилганди. Яхшиямки, бу сафар клубларга мазкур ўзгариш ҳақида аввалдан хабар берилмоқда.

Амммо масаланинг бошқа томони бор: клублар бундан хабардорми? Бугун ўтказилган блиц-сўров шуни кўрсатмоқдаки, клублар билан нафақат маслаҳатлашилмаган, балки улар бундан воқиф этилмаган. Кимдир кечаги интервьюни кўриб, бўлажак қисқартириш ҳақида ўқиган, кимдир интервьюни кўрган-у, ушбу сўзларга эътибор қаратмаган. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бу – абсурд. Клублар бундай жиддий янгиликларни ОАВ орқали билишлари нотўғри.

Клублар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган, айнан клубларнинг кичик бўлмаган маблағлари эвазига молиялаштирилаётган ПФЛ бундай қарорлар чиқаришдан аввал клублар билан маслаҳатлашиши, уларнинг тасдиқига эришиши шарт. Бироқ бугунги кунда клублар ташкилот чиқараётган муҳим қарорларни биринчилардан бўлиб билиш ҳуқуқидан ҳам маҳрумлар.

ПФЛ аста-секин бир кишининг хоҳиш-иродасига кўра бошқариладиган хусусий муассасага айланиб қолмоқда. Одамлар демократия принципларини унутиб қўйишмоқда. Шундай бўлишида, ўз навбатида, клубларнинг ҳам айби бор, улар ўзларини шу тариқа бошқарилишига йўл қўйиб беришмоқда.

Яна бир жиҳат. Ярим йил аввал ПФЛ ва ЎФА раҳбарияти билан суҳбат чоғи олий лига жамоалари сони билан боғлиқ мавзуга тўхталинганди. Ўшанда ПФЛнинг ўша пайтдаги директори Даврон Шоқурбонов лига иштирокчилари сонини 16 тагача ошириш ҳақида қатъий фикр билдирганди. Бу мавзу клублар билан масаҳатлашилган, якуний қарор ҳам баҳамжиҳат чиқарилгани яққол сезилганди. Шоқурбоновнинг бир жиҳати бор эдики, у клублар билан мунтазам алоқа ўрнатиб турган.

Бугунги вазиятдан келиб чиқсак, ҳар сафар директор ўзгариши лигани ривожлантириш йўли ҳам ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Бу ҳам навбатдаги абсурд. ПФЛ камида 4-5 йилга мўлжалланган, аниқ бизнес-режага эга бўлиши шарт. Мазкур режа ПФЛ аъзолари, яъни клублар иштирокидаги умумий йиғилишда муҳокама қилиниб, сўнгра тасдиқланиши керак. Турнир формати ҳам ушбу бизнес-режанинг кичик, аммо муҳим қисмларидан биридир.

Алишер НИКИМБАЕВнинг "Телеграм"даги "Футболиум" номли каналидан.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz