Қайднома

Қидирув

Остон Ўрунов: «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ёки «Реал»га ўтмоқчиман

Остон Ўрунов: «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ёки «Реал»га ўтмоқчиман

  27.06.2020 15:30
  0
  197
Остон Ўрунов: «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ёки «Реал»га ўтмоқчиман

«Уфа»нинг (Россия) ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов «Краснодар» собиқ футболчиси, ҳозирда Хитойнинг «Шанхай-СИПГ» клубида фаолият юритаётган Одил Аҳмедовнинг фойдали маслаҳатлари ва ўзи ўйнашни истайдиган клублар ҳақида гапирди.

Фото: «Уфа» ФК

«Очиғини айтсам, болалигимда Россия чемпионатини кам томоша қилардим. Умуман олганда, ўзи камдан кам футбол кўраман, мен кўпроқ ўйнашни яхши кўраман. Аммо Одил Аҳмедовнинг ўйинлари ёдимда. У билан яхши муносабатдамиз, у менга муҳим маслаҳатлар бериб туради. Мен тўпни ўзимда кўп ушлаб турардим, Одил эса менга шундай деди: ‘Бир марта алда, бир марта пас ошир’. Шундан кейин бунга амал қилишга ҳаракат қиляпман.

Орзум? Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон Чемпионатига чиқиш. Буни бутун ўзбек халқи хоҳлайди. Насиб этса, Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига йўлланмани қўлга киритамиз. Бундан ташқари, «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ёки «Реал» сафида ўйнамоқчиман. Буни уддаласа бўлади, нега энди ўйнай олмас эканман? Мен унга чин дилдан ишонаман. Аммо ҳозирги режаларим – «Уфа»да ўзимни кўрсатиш. Агар бир неча кун ичидаги мақсадлар ҳақида бўлса, 27 июнь, шанба куни «Спартак» дарвозасини ишғол этмоқчиман»,  дейди Ўрунов.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов жорий йилнинг қишида Тошкентнинг «Локомотив»идан 200 минг евро эвазига («Transfermarkt»га кўра) «Уфа» га кўчиб ўтганди. У ушбу клуб сафида 4 та ўйин ўтказди.
***

Айтганча, бугун Россия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган баҳсда Москванинг «Спартак» клуби айнан Остоннинг «Уфа»сини қабул қилди.

Фото: Twitter

Москвада кечган баҳсда кураш асосан майдон марказида кечди ва дарвозаларга тўп киритилмади. Жамоалар муроса кўчасини танлаб, бир очкода бўлишиб олди.

Ушбу баҳсда «Уфа» сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов майдонда 81 дақиқа ҳаракат қилди.

Мазкур натижадан кейин «Спартак» 32 тага етказиб 6-ўринда бораётган бўлса, «Уфа» 31 очко билан 7-поғонада жойлашган.

РПЛ

24-тур баҳси

27 июнь, шанба

«Спартак» – «Уфа» 0:0

«Спартак»: Максименко, Жиго, Бакаев (Умяров, 64) Понсе (Мирзов, 84), Ларссон (Соболев, 63) Крал, Ешенко (Голосов, 84), Маслов, Зобнин (Мартикесов, 90+3), Гапонов, Рассказов

«Уфа»: Беленов, Йокич, Табидзе, Пуско, Неделчару, Сухов (Трентев, 90+5), Карп, Фомин, Ўрунов ( Гиоргобиани, 81), Агаларов (Бизяк, 46) Козлов (Голубев, 46)

Огоҳлантиришлар: Неделчару 16, Маслов 43, Табидзе 44, Крал 80.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz