Қайднома

Қидирув

Чемпионликни узоқ кутиб қолган клублар: "Тоттенхэм"дан "Навбаҳор" ("Нефтчи)"гача

Чемпионликни узоқ кутиб қолган клублар: "Тоттенхэм"дан "Навбаҳор" ("Нефтчи)"гача

  27.06.2020 17:28
  0
  527
Чемпионликни узоқ кутиб қолган клублар:

«Ливерпуль» клуби 30 йил деганда Англия чемпионлигини қўлга киритди. «Қизиллар» мухлислари бу онларни узоқ муддат кутди, бироқ Европа футболида шундай жамоалар борки, уларнинг олдида «Ливерпуль»нинг танаффуси ҳеч нарса бўлмай қолади.

«Вечерний Дурнова» канали эса уларнинг айримлари ҳақида маълумотларни тақдим этди.

«Эвертон». Ливерпуль шаҳрининг яна бир жамоаси сўнгги бор 1987 йилда Англия чемпионлигини қўлга киритган. «Ирислар» кейинги чемпионликни азалий рақибидан камида тўрт йил узоқроқ кутишга мажбур, бироқ яқин орада «Эвертон» АПЛ чемпиони бўла олишига камдан кам одам ишонса керак.

«Атлетик Бильбао». Ла Лига ташкил топганидан буён «Реал» ва «Барселона»дан ташқари қуйи лигага равона бўлмаган ягона жамоа сўнгги бор 1984 йилда Испания чемпиони бўлган. Басклар 36 йилдан буён титулни кутиб яшамоқда.

«Сент-Этьенн». «Сент-Этьенн» Франциянинг энг совриндор жамоаси ҳисобланади. ПСЖ, «Марсель», «Лион», «Монако» — уларнинг ҳеч бири ўнта чемпионлик совринига эга эмас. Сўнгги бор жамоа 1981 йилда чемпионликни қўлга киритган. Келаси йил бунга 40 йил тўлади.

«Торино». «Буқалар» етти бор скудеттога эга чиққан, Туринда клубнинг обрўйи жуда баланд. Мисол учун, «Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг ўғли «Торино»га мухлислик қилади. Бироқ жамоа сўнгги бор 1976 йилда Италияда тенгсиз дея топилган.

«Нюрнберг». Германияда соврин ютиш борасида «Нюрнберг» фақатгина «Бавария»дан ортда. Бироқ ўтган мавсум иккинчи Бундеслигага равона бўлган жамоа 1968 йилдан буён соврин ютмаяпти.

«Тоттенҳэм». Сўнгги бор «шпорлар» 1961 йилда Англия чемпионат ғолиби бўлганди. Келаси йили бунга 60 йил тўлади.

«Шальке-04». Ишониш қийин, аммо «кўклар» Германия чемпионатида етти бор чемпион бўлган. Бироқ гелзенкирхенликлар бу ишни сўнгги бор 1958 йилда уддалаганди. 62 йил.

«Женоа». А Серияни тарк этиш арафасида турган жамоа тўққиз карра мамлакат чемпиони ҳисобланади. «Лацио», «Рома» ва «Наполи»нинг скудеттоларини биргаликда ҳисоблаганда ҳам генуяликларнинг кўрсаткичига етмайди. Аммо юбилей чемпионлик чўзилиб кетди ва яқинда бунга аср бўлади. Жамоа 1924 йилда Италия чемпионига айланди.

«Навбаҳор». Бонус тариқасида наманганликлар клубини киритиш мумкин. «Лочинлар» ўз тарихидаги биринчи ва ягона чемпионликни нишонлаганига 24 йилдан бўлди.

«Нефтчи». Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони охирги марта 2001 йилда ушбу унвонни қўлга киритганди. Про-Лигада жавлон ураётган жамоа кейинги йили сўнгги чемпионликнинг 20 йиллигини нишонлайди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz