Қайднома

Қидирув

Хави: «Бош орзуим — «Барселона» мураббийи бўлиш»

Хави: «Бош орзуим — «Барселона» мураббийи бўлиш»

  29.06.2020 16:45
  0
  263
Хави: «Бош орзуим — «Барселона» мураббийи бўлиш»

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ал-Садд» клубини бошқараётган Хави Каталония жамоаси бош мураббийи бўлишга тайёр эканлигини билдирди.

«Айни пайтдаги бош орзуим — «Барселона» мураббийи бўлиш. «Барса»га қайтиб, клуб билан муваффақиятларга эришмоқчиман. Менинг бошчилигимдаги мураббийлар штаби жиддий тайёргарлик кўрмоқда, катта умидларимиз бор. Мен — клуб одамиман. Истагим – мақбул вақтда «Барселона»да иш юритиб, лойиҳани нолдан бошлаш. Каталония клубида футболга доир қарорлар чиқаришни хоҳлашимни аввал ҳам бир неча маротаба такрорлаганман. «Барса» январда мен билан алоқага чиққан, музокара ўтказганмиз. Ўшанда ҳали вақти келмаганини айтгандим. Умид қиламанки, менда бундай имконият яна бўлади», — деди Хави Sport.es нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz