Қайднома

Қидирув

Ван Перси: "Арсенал" кубокларни қўлга киритиш учун бошқача ёндашувга муҳтож

Ван Перси: "Арсенал" кубокларни қўлга киритиш учун бошқача ёндашувга муҳтож

  29.06.2020 22:40
  0
  87
Ван Перси:

"Арсенал" нинг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси Лондон жамоасидаги ҳозирги вазият ҳақида фикр билдирди.

 "Мен "Арсенал " ва Микел Артета учун вазиятни ўнглаш йўлини топиш жуда муҳим деб ўйлайман.  Ҳозирда жамоа ўйинини кузатар экансиз, бурчакдан тўпни ўйинга киритишда, жарима зарбалари, зарбалар умуман - ҳар сафар бундай дақиқаларда нафасингиз қайтиб: "Арсенал" ҳозир гол ўтказиб юбориши мумкин деб ўйлайсиз. Буни фақат тўғри ёндашув билан тўғирлаш мумкин.

 Фердинанд ва Видич жамоани голдан қутқариш учун керак бўлса фидоийлик қилишлари керак эди.  Тўпни тўсиб қўйиш учун ҳамма нарсани қилса бўларди.  Айнан мана шу менталитет кубокларни ютиш учун керак.  Ростини айтсам, "Арсенал" да бундай нарсаларни кўрмаяпман.  Ҳеч қандай янги нарса.

Менимча,  жамоа тўпни тўсиб қўйиш учун ҳамма нарсани қилишга тайёр бўлган ҳимоячиларни топиши керак.  Мен ҳозирги ҳимоячиларни ёмон деб айтмоқчи эмасман, аммо совринларни ютиш учун сиз мутлақо бошқа даражага эга бўлишингиз керак”.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz