Қайднома

Қидирув

Тур иқтибосларидан тур қаҳрамони Азизюбек Турғунбоевгача...

Тур иқтибосларидан тур қаҳрамони Азизюбек Турғунбоевгача...

  30.06.2020 02:26
  0
  259
Тур иқтибосларидан тур қаҳрамони Азизюбек Турғунбоевгача...

- Қайси томон биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозониши кўриниб турганди. Ҳисобни очиш қўқонликларга насиб этди ва... Баҳром Ҳайдаров («Сурхон» бош мураббийи).

- Шогирдларим якка курашларда кўп енгилишди. Фикримча, шу  туфайли мағлубиятга учрадик. Андрей Фёдоров («Локомотив» бош мураббийи).

- Бугун аслида йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ вазиятлардан фойдаланолмадик. Вадим Абрамов («Бунёдкор» бош мураббийи).

- «Сўғдиёна» «автобус» тактикасида ўйнамайди. Ҳар ҳолда, «Андижон»га қарши ўйинда ҳимоядан ўйнашимиз ярашмайди. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Нима ҳам дердим?! 90 дақиқа давомида чамаси 20та вазият яратдик. Бироқ олдинги беллашувларда ҳам кўзга ташланган камчилик - имкониятлардан фойдаланмаслик масаласи панд берди. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).

- Таркибда нега умуман ўзгариш қилмадик? Сабаби  оддий - аввалги ўйинларда айнан ўзгаришлардан ке­йин ўйинимиз бузилиб кетди. Тачмурод Агамуродов («Қизилқум» бош мураббийи).

- Бундай жамоаларга қарши ўйинда тезкор гол уриш муҳим. Шунда рақибнинг режаси бузилади, у чуқур ҳимоядан чиқади. Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи).

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - АЗИЗ ТУРҒУНБОЕВ

Сўнгги пайтларда мухлислар танқидига йўлиққан маҳоратли ярим ҳимоячи яна аввалги даражасига қайтаётган кўринади. Аввалги турда «Бухоро» дарвозасини ишғол қилган Азиз Турғунбоев бу сафар «Нав­баҳор»нинг «Металлург» майдонидан муҳим ғалаба билан қайтишида бош ролни бажарди. Унинг имзосидаги «дубль» «лочинлар»га 3 очкодан ташқари, катта ишонч бахш этди. Шуни инобатга олган ҳолда, бу гал тур қаҳрамони сифатида айнан «Навбаҳор»нинг 10-рақамли футболчисини танладик. Айтганча, Турғунбоев Ўзбекистон чемпионатида иккинчи марта «дубл»га эришди. Энг қизиғи, у биринчи «дубл»ни 2017 йили айнан «Металлург» билан ўйинда нишонлаганди.

 

Турнир жадвали Учрашувлар

 

 #ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-ФОчко
  1 ПахтакорПахтакор 6 5 0 1 16-3 15
  2 АГМКАГМК 6 4 2 0 7-2 14
  3 Қўқон-1912Қўқон-1912 6 4 0 2 12-3 12
  4 НасафНасаф 6 3 3 0 9-5 12
  5 БунёдкорБунёдкор 6 4 0 2 7-8 12
  6 НавбаҳорНавбаҳор 6 3 2 1 10-5 11
  7 МеталлургМеталлург 6 3 1 2 9-8 10
  8 СўғдиёнаСўғдиёна 6 2 2 2 6-8 8
  9 МашъалМашъал 6 1 3 2 6-5 6
  10 ЛокомотивЛокомотив 6 2 0 4 6-10 6
  11 СурхонСурхон 6 1 1 4 6-12 4
  12 АндижонАндижон 6 0 3 3 5-9 3
  13 БухороБухоро 6 0 2 4 2-13 2
  14 ҚизилқумҚизилқум 6 0 1 5 3-13 1


Тўпурарлар

Драган Черан («Пахтакор») - 6та (1та - пен.)

Бобур Абдухолиқов («Насаф») - 4та

Станислав Андреев («Металлург») - 4та (3та - пен.)

Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») - 4та (2та - пен.)...

1 июль (чоршанба)

19:00 «ЛОКОМОТИВ» - «ҚИЗИЛҚУМ»

19:00 «АНДИЖОН» - «БУНЁДКОР»

19:00 «ҚЎҚОН-1912» - «МАШЪАЛ»

2 июль (пайшанба)

20:00 «ПАХТАКОР» - «СУРХОН»

20:00 «НАВБАҲОР» - «СЎҒДИЁНА»

20:00 АГМК - «НАСАФ»

19:00 «БУХОРО» - «МЕТАЛЛУРГ»

Аввалроқ «Андижон» - «Бунёдкор» учрашуви жойи ўзгаргани ва учрашув Тошкентда ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. Сабаб - жамоаларнинг иккинчи давра доирасидаги ўйини U-19 белгиси остидаги Осиё чемпионати пайтига тўғри келади ва ўша вақтда «Бун­ёдкор» стадиони банд бўлади. Аммо кузда Ўзбекистон миллий жамоаси Тожикистон термасига қарши ўртоқлик учрашувини айнан «Бунёдкор» аренасида ўтказиши боис, тақвим ўзгаришсиз қолди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz