Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига 7-тур: имкониятларни чамалаймиз

Coca Cola Суперлига 7-тур: имкониятларни чамалаймиз

  30.06.2020 09:00
  0
  428
Coca Cola Суперлига 7-тур: имкониятларни чамалаймиз

Хабарингиз бор, 1-2 июль (чоршанба-пайшанба) кунлари Coca Cola Суперлигада 7-тур баҳслари бўлиб ўтади. Келинг, аввалги учрашувлардан келиб чиқиб, жамоаларнинг мазкур ўйинлардаги имкониятларини чамалаб кўрамиз.

1 июль (чоршанба)

ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Комилжон Расулов.

Назоратчи: Арслон Ҳотамов.

Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Кетма-кет мағлубиятлардан зада «Локомотив» бор аламини «Қизилқум»дан олишга уриниши турган гап. Аммо навоийликларга ҳам очко сув ва ҳаводек зарур эканлигини инобатга олсак, мазкур учрашувда ҳам кескин курашлар кузатилишини тахмин қилиш мумкин. Айниқса, «Локомотив» очко йўқотса, Андрей Фёдоровнинг курсиси дурустроқ қимирлайди.

Имкониятлар: 60% - 40%

 

АНДИЖОН – БУНЁДКОР

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Достон Мирзараимов.

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

«Андижон» грандларни мағлубиятга учратаётган «Сўғдиёна» майдонидан очко билан қайтди, демакки, «Бунёдкор»ни ҳам жиддий синов кутмоқда. Умуман, водийда ижобий натижага эришиш ҳар доим қийин бўлган. Аммо бўш трибуналар факторини инобатга олсак, мазкур қарама-қаршиликда жамоалар имкониятларини тенг баҳолаш мумкин.

Имкониятлар: 50% - 50%

 

ҚЎҚОН-1912 – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Абдуҳамидулло Расулов, Авазбек Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов.

Назоратчи: Игорь Нехочин.

Комиссар: Александр Давиденко.

«Қўқон-1912» навбатдаги баҳсни ҳам ўз уйида ўтказади. Рақибларини кетма-кет йирик ҳисобларда енгаётган мезбонларнинг тартибли ҳимояланаётган «Машъал» мудофаасини ёриб ўтишга уринишларини кузатиш қизиқ бўлиши табиий. Хўш, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бу сафар ҳам голларни «тахлаб» ташлашармикан?

Имкониятлар: 70% - 30%

 

2 июль (пайшанба)

ПАХТАКОР – СУРХОН

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Рамиль Ильясов.

Аввалги турда Қўқондан қуруқ қайтган «Сурхон»ни энди янада кучлироқ рақибга қарши баҳс кутиб турибди. Агар Термиз жамоаси ўйинида жиддий ўзгариш кузатилмаса, «Пахтакор» рақибини аямаслиги тайин. Бу жуфтликда фаворит «Пахтакор», аммо «Сурхон»нинг ҳам таркиби чакки эмаслигини инобатга олсак, Тошкентда осонгина енгилмасликка уриниши табиий.

Имкониятлар: 75% - 25%

 

НАВБАҲОР – СЎҒДИЁНА

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Ҳасан Набиев, Акмалжон Раҳимов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

«Лочинлар»нинг ўйинлари тобора очилиб бормоқда, буни биз «Металлург» майдонида ўтган баҳсда ҳам кўрдик. Номдор рақибларини мағлубиятга учратган «Сўғдиёна»нинг ҳам шашти баланд. Демакки, Наманганда ўтадиган баҳсда шиддат кафолатланади. Фақат мазкур ҳолатда бироз устунлик «Навбаҳор» томонида бўлиши шубҳасиз. Ҳар ҳолда, жамоа ўз майдонида ўйнайди.

Имкониятлар: 60% - 40%

 

АГМК – НАСАФ

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Руслан Серазитдинов, Ҳусниддин Баҳодиров, Достонбек Раҳмонов.

Назоратчи: Тимур Абдуллаев.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Охирги ўйинларда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда, кичик ҳисобларда ғалаба қозонаётган АГМК «Насаф»га қарши баҳсда ҳам бу услубидан воз кечмаса керак: ҳужумларнинг сони эмас, сифати муҳимроқ. Қаршиликлар эса ёпиқ футболга кўнадиганлар тоифасидан эмас ва уларнинг майдон эгаларига бошоғриқ бўлишларини кутса бўлади.

Имкониятлар: 55% - 45%

 

БУХОРО – МЕТАЛЛУРГ

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Рустам Чориев.

Назоратчи: Андрей Клепиков.

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Юқоридагилардан фарқли равишда, бу жуфтликда кичикроқ устунлик меҳмонлар тарафида. Албатта, бу фикр сўнгги ўйинлардаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб билдирилмоқда. «Бухоро» ҳамон ғалаба нималигини билмаяпти ва мазкур учрашувда нохуш анъанани бузишга астойдил интилади. Аммо сафар ўйинларида барқарорликка эришаётган «Металлург»нинг ушбу тўқнашув учун ўз режалари борлиги турган гап.

Имкониятлар: 45% - 55%

 

Тўғри, жамоаларнинг имкониятлари бўйича барчанинг ўз қараши бўлиши ва у турлича кўриниш олиши табиий. Аммо яна бир бор такрорлаймиз, юқоридаги фикрлар Суперлига иштирокчиларининг аввалги учрашувларда қайд этган натижаларига мувофиқ тарзда келтирилган, холос.

 

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz