Қайднома

Қидирув

«Валенсия» бош мураббийини ишдан бўшатди

«Валенсия» бош мураббийини ишдан бўшатди

  30.06.2020 00:30
  0
  220
«Валенсия» бош мураббийини ишдан бўшатди

«Валенсия» бош мураббийи Альберт Селадес жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли жойини бўшатадиган бўлди.

Валенсия клуби 2019 йилнинг кузидан буён ишлаётган мутахассисни истеъфога чиқариб, унга меҳнатлари учун ташаккур билдирди. Мавсум охиригача Селадеснинг вазифасини Воро Гонсалес бажаради.

Селадес 2012 йилдан буён «Валенсия»да ишлаган 11-мураббий бўлди (Унаи Эмерининг истеъфосидан сўнг) ва 41 та ўйинда ишлашга улгурди.

2019 йили бўшатилган Марселино Гарсия Тораль ундан кўпроқ муддат фаолият юритганди, шунингдек, Нуну Эшпириту Санту ҳам бор (63 тадан ўйин).

«Валенсия» охирги учрашувда «Вильярреал»га 0:2 ҳисобида ютқазди. Сўнгги 4 та ўйиннинг 3 тасида мағлубиятга учраган жамоа Испания чемпионатида еврокубоклар учун ажратилган ҳудудни тарк этди ва 32 турда 46 очко жамғарган ҳолда, 8-ўринга тушиб қолди.

Аввалроқ Эрнесто Вальверде «Валенсия»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу мутахассис 2012 йилнинг декабридан 2013 йилнинг июнигача “кўршапалаклар”га устозлик қилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz