Ўзбекистон чемпионати доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршилик: АГМК ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс ҳисоб бўйича 27-беллашув бўлади.
Ҳозирга қадар ўтказилган 26 учрашувда АГМК 4 ғалаба, 9 дуранг ва 13 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик рақиб — "Насаф" тарафида. Тўплар нисбати ҳам қаршиликлар фойдасида: 23-41.
Айни пайтда жамоалар чемпионат турнир жадвалида деярли ёнма-ён туришибди. АГМК якунланган 6-турдан кейин 14 очко билан 2-ўринни банд этиб турган бўлса, "Насаф" 12 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда.
АГМК чемпионатда қаторасига 4 ўйиндан буён ғалаба қозонаётган бўлса, "Насаф" карантиндан кейинги ҳамма ўйинда дуранг ўйнамоқда. Эътиборли тарафи, ўтган турда ҳам Миржалол Қосимов шогирдлари кетма-кет 3 дуранг қайд этган "Машъал"ни меҳмон қилганди. Бу гал ҳам АГМКнинг навбатдаги рақиби Олмалиққа қаторасига 3 дуранг қайд этган ҳолда ташриф айламоқда.
Мазкур баҳс шубҳасиз турнинг энг марказий тўқнашуви. Биринчидан, турнир жадвали эътибори билан ҳам бўлажак ўйин аҳамияти юқори ва учрашув 6 очколик қадрга эга. Қўшимчасига, жорий мавсум Суперлигада ҳозирча умуман мағлубиятга учрамаган икки енгилмас жамоаларнинг ўзаро баҳсида тарози палласи кимнинг фойдасига тортилади, бу ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда.
"Насаф" ўтказилган 6 ўйиндан 3тасида ғалаба қозонган ва 3 дуранг ўйнаган. "Насаф"нинг киритган голларига Бобир Абдихолиқов (4), Шароф Муҳитдинов (2), Марко Станоевич (2) ва Ойбек Бозоров муаллифлик қилишган.
Олмалиқликлар чемпионатда энг кам гол (-2) ўтказиб юборган жамоа саналади. АГМКнинг киритган голларига Мате Ватсадзе, Игорь Зонич, Муроджон Тошматов, Ҳожимат Эркинов, Элгужа Григалашвили ва Баҳром Абдурахимов муаллифлик қилишган.
АГМК Ўзбекистон миллий чемпионатида ўтказган 345 ўйиндан 123тасида ғалаба қозонган, 150 мағлубият ва 72 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 472-503.
Эслатиб ўтамиз, АГМК - "Насаф" учрашуви 2 июль куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 20:00да бошланади. Ўйин карантин талаб ва қоидаларига мувофиқ тарзда томошабинларсиз ўтказилади.
Учрашувни МТРК тармоғидаги "Оилавий" канали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
Суперлига, 7-тур
2 июль, пайшанба.
АГМК – НАСАФ
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Руслан Серазитдинов, Ҳусниддин Баҳодиров, Достонбек Раҳмонов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Манба: FC AGMK
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20