Қайднома

Қидирув

ПФЛ бизнес-режага муҳтож...

ПФЛ бизнес-режага муҳтож...

  01.07.2020 12:44
  0
  344
ПФЛ бизнес-режага муҳтож...

Ростини айтсам, ПФЛ фаолияти ҳақида анчадан буён ҳеч нарса ёзгим келмаётганди. Аммо нима қилай, «мутахассислар» ўзларининг ноадекватликлари билан ажаблантираверяптилар...

* * *

- Тасодифан ПФЛнинг ҳозирги директори интервьюсига кўзим тушди, у кейинги мавсум якунларига кўра, элит лига иштирокчилари сонини 12тагача камайтириш бўйича режалари билан ўртоқлашибди. 12та жамоадан иборат икки босқичли ва «олтин очколар» ҳисобланадиган тизим ПФЛнинг ҳозирги раҳбари хуш кўрадиган формат эканлигини биз аллақачон тушуниб етганмиз. Айтишларича, 2017 йили форматни ўзгартириш ташаббуси ҳам айнан ундан чиққан, ўшанда бир қатор клубларни олий лигадан ҳайдаш орқали спорт принциплари беэътибор қолдирилганди. Яхшиямки, бу сафар клубларга мазкур ўзгариш ҳақида аввалдан хабар берилмоқда.

Аммо масаланинг бошқа томони бор: клублар бундан хабардорми? Ўтказилган блиц-сўров шуни кўрсатмоқдаки, клублар билан нафақат маслаҳатлашилмаган, балки улар бундан умуман воқиф этилмаган. Кимдир интервьюни кўриб, бўлажак қисқартириш ҳақида билган, кимдир интервьюни кўрган-у, ушбу сўзларга эътибор қаратмаган. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бу - абсурд. Клублар бундай жиддий янгиликларни ОАВ орқали билишлари нотўғри.

Клублар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган, айнан уларнинг кичик бўлмаган маблағи эвазига молиялаштирилаётган ПФЛ бундай қарорлар чиқаришдан аввал иштирокчилар билан маслаҳатлашиши, барчанинг тасдиғига эришиши шарт. Бироқ бугунги кунда клублар ташкилот чиқараётган муҳим қарорларни биринчилардан бўлиб билиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум. ПФЛ аста-секин бир кишининг хоҳиш-иродасига кўра бошқариладиган хусусий муассасага айланиб қолмоқда. Одамлар демократия принципларини унутиб қўйишмоқда. Шундай бўлишида, ўз навбатида, клубларнинг ҳам айби бор, улар ишлар шу тариқа бошқарилишига йўл қўйиб беришмоқда.

Яна бир жиҳат. Ярим йил аввал ПФЛ ва ЎФА раҳбарияти билан суҳбат чоғи элит лига жамоалари сони билан боғлиқ мавзу кўтарилганди. Ўшанда ПФЛнинг ўша пайтдаги директори Даврон Шоқурбонов лига иштирокчилари сонини 16тагача ошириш ҳақида қатъий фикр билдирган. Бу мавзу клублар билан масаҳатлашилган, якуний қарор ҳам баҳамжиҳат чиқарилгани яққол сезилганди. Шоқурбоновнинг бир жиҳати бор эдики, у клублар билан мунтазам алоқа ўрнатиб турган. Бугунги вазиятдан келиб чиқсак, ҳар сафар директор алмашиши лигани ривожлантириш йўли ҳам ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Бу ҳам навбатдаги абсурддир. ПФЛ камида 4-5 йилга мўлжалланган, аниқ бизнес-режага эга бўлиши шарт. Мазкур режа ПФЛ аъзолари, яъни клублар иштирокидаги умумий йиғилишда муҳокама қилиниб, сўнгра тасдиқланиши керак. Турнир формати ҳам ушбу бизнес-режанинг кичик, аммо муҳим қисмларидан биридир.

* * *

- Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2023ни Австралия ва Янги Зеландия қабул қилади. Ушбу жуфтлик овоз бериш жараёнида Колумбияни 22-13 ҳисобида ортда қолдирди. Кўринишидан, Колумбия вариантини фақат Жанубий Америка вакиллари (4та овоз) эмас, яна УЕФА аъзолари  (9та овоз) ҳам ёқлашган.

* * *

- ФИФА Кенгаши халқаро тақвимга ўзгартириш киритишга қарор қилди:

 ЖЧ-2022 саралашининг қитъалараро «плей-офф» босқичи 2022 йилнинг мартидан июнь ойига кўчирилди.

 2020 йилнинг сентябрь ойидаги ФИФА кунлари ОФК, АФК, КОНКАКАФ ва ОкФК учун бекор қилинди. УЕФА ва КОНМЕБОЛ учун эса ўз ўрнида қолдирилди, фақат вазият муҳокамаси давом этади.

 2020 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларидаги ФИФА кунлари УЕФА учун узайтирилди (1 кунга). Шу тариқа жамоаларга 2тадан эмас, 3тадан ўйин ўтказиш имконияти тақдим этилди. 

 2021 йилнинг июнь ойидаги ФИФА кунлари ОФК, АФК, КОНКАКАФ ва ОкФК учун бир ҳафтага узайтирилди. Бу жамоаларга 2та ўрнига 4та ўйинда қатнашиш имконини беради.

Хўш, бу ўзгаришлар нимани англатади?

** Клублар 2020 йилнинг сентябрида ўз футболчиларини терма жамоаларнинг ўртоқлик ўйинларига қўйиб юбормаслик ҳуқуқига эга, агар улар қатнашаётган чемпионатда ФИФА кунлари учун танаффус белгиланмаган бўлса. Мисол учун, Ж.Корея|Япония|Қатар|БАА лигалари тақвимида терма жамоалар ўйинлари учун танаффус йўқ. Демак, бу мамлакатлардаги ўзбекистонлик легионерлар катта эҳтимолки, терма жамоамиз ўйинларида иштирок этолмайдилар.

** ОФКда ЖЧ саралаши учинчи босқичини 2021 йилнинг октябрида якунлаб, қитъа миқёсидаги «плей-офф» баҳсларини ноябрда ёки 2022 йилнинг мартида ўтказиш имконияти бор.

ФИФА шунингдек, 2021 йилнинг 1-18 декабрь оралиғида 16та жамоа иштирокида Панараб кубоги турнирини ташкиллаштириш лойиҳасини маъқуллади. Бу Қатар стадионлари ва шаҳар инфратузилмаси учун ЖЧ-2022дан олдин ўзига хос тест вазифасини бажаради.


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz