Қайднома

Қидирув

«Реал» бу ёзда Камавингани қўлга кирита олмаслиги мумкин

«Реал» бу ёзда Камавингани қўлга кирита олмаслиги мумкин

  01.07.2020 19:27
  0
  256
«Реал» бу ёзда Камавингани қўлга кирита олмаслиги мумкин

«Ренн» клуби техник директори Флориан Морис футболчи Эдуарду Камавинганинг трансфери борасида ҳеч қайси клуб билан музокара ўтказилмаслиги борасида айтиб ўтди.

«Бу футболчи келаси мавсум ҳам жамоамизнинг муҳим аъзоси сифатида биз билан қолиши керак. Барчамиз Камавинга билан ишлашда давом этишни истаймиз.

Ҳозирги ёшида «Ренн»даги фаолиятини давом эттириш унинг ўз учун ҳам энг маъқул ва тўғри йўл. Камавинга борасида ҳали ҳеч қандай музокара ўтказмадик» — дейди Морис RMC нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли футболчи учун асосий даъвогар Мадриднинг «Реал» клуби эди. Испанияликлар Камавинга учун 80 миллион евро тўлашга тайёр.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz