Қайднома

Қидирув

Диёр Мирзабоев: Ўйин тўлиқ «Бунёдкор»нинг назорати остида ўтди

Диёр Мирзабоев: Ўйин тўлиқ «Бунёдкор»нинг назорати остида ўтди

  01.07.2020 22:25
  0
  311
Диёр Мирзабоев: Ўйин тўлиқ «Бунёдкор»нинг назорати остида ўтди

Coca Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган «Андижон» - «Бунёдкор» (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

- Ўйин тўлиқ «Бунёдкор»нинг назорати остида ўтди. Бизнинг футболчиларга билмадим, характер, шижоат етишмадими? Рақиб бир киши кам бўлиб қолганида ҳам хавфли ҳужумларни уюштира олди. Умумий маънода бизда ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Балки гол урганимизда ўйин ўзгариб кетармиди? Лекин «Бунёдкор» футболчиларига тан бермай иложи йўқ, 10 киши бўлиб қолишганида ҳам охиригача ҳаракат қилишди. Бизнинг футболчилар нега бундай шижоатсиз тўп суришганини эртага йигитлар билан таҳлил қиламиз. Бугун биз бир очкони қўлга киритдик. Агар «Бунёдкор» футболчилари биринчи бўлимда ўз имкониятларидан фойдаланганида ҳисоб бошқача бўлар эди. Омадимиз келди. Шунингдек, дарвозабонимиз ҳам бизни қутқарди.


Манба: FCBunyodkor


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz