Қайднома

Қидирув

Дилявер Ваниев: “Биз гол урганимизда вазият бошқача бўларди”

Дилявер Ваниев: “Биз гол урганимизда вазият бошқача бўларди”

  01.07.2020 22:25
  0
  324
Дилявер Ваниев: “Биз гол урганимизда вазият бошқача бўларди”

Coca Cola суперлигаси 7-тур доирасидаги  "Қўқон-1912" - "Машъал" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида муборакликлар устози Дилявер Ваниев иштирок этди.

- Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, таассуротларим турлича. Баҳсга муносиб тайёргарлик кўргандик. Аммо элементар  хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Биринчи гол ўтказиб юборган вазиятда ҳам хатомиз қимматга тушди. Биз гол урганимизда вазият бошқача бўларди. Балки пенальти ҳам бўлмасмиди. Бугунги учрашувда оддий ҳолатларда тўпни йўқотдик...

- Хатолар устида ишлаймиз ва натижаларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Менга ҳозир гапириш жуда оғир. Чунки, жуда кўп очко йўқотдик. “Қўқон-1912” жамоасини эса бугунги ғалаба билан табриклайман...

- Ўйинлар оралиғидаги уч кунлик фарқ борасида айтадиган бўлсам, бу нормал ҳолат...

- Футбол эмоционал спорт тури. Техник худудда хаяжонсиз туришнинг иложи йўқ. Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай одам мендек ҳаяжонланиши мумкин эди. Ёш мураббий сифатида бундай ҳис туйғуларга берилишим одатий ҳол деб ўйлайман.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz