Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ғалаба учун барчага раҳмат айтаман".

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ғалаба учун барчага раҳмат айтаман".

  01.07.2020 22:43
  0
  307
Бахтиёр Ашурматов:

Coca Cola суперлигаси 7-тур доирасидаги  "Қўқон-1912" - "Машъал" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Авваламбор, стадионга кела олмаган мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Масофадан туриб бизни қўллаб-қуватлаб турган, айниқса стадионга қўшни биноларда бизни кузатиб турган ашаддий ишқибозларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалаба учун барчага ташаккур айтаман. “Машъал” билан ўйин осон бўлмаслигини билардик. Муборакликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашадиган жамоа. Шунинг учун йигитларга ғалаба учун алоҳида раҳмат айтаман.

Энг асосийси ғалаба ва уч очко. Биз ҳар бир ўйинда икки нафар ҳужумчи билан майдонга тушяпмиз. Вазиятга қараб, марказни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимидан кўнглим тўлмади. Ҳисобни очгач, ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Шунинг учун шогирдларимга олдинга бориш учун кўрсатмалар бериб турдим.

Мурод Холмуҳаммедов сингари стандарт вазиятлар устасининг жамоамизда бўлиши  бу бизнинг бахтимиз. Ҳозир дунё футболида урилаётган голларнинг 60-70 фоизи стандартлардан урилмоқда. Албатта жамоамизда стандартларни аъло даражада амалга ошира оладиган футболчиларимизнинг борлиги бизни хурсанд қилади.

“Машъал” сафида номдор футболчилар бўлмаса-да, охиригача курашишди. Улар гол ўтказиб юборганларидан кейин бизни ҳимояланишга мажбур қилишди.

Рақиб жамоага қараб, таркиб танлаймиз. Ким кучли бўлса ўша футболчи майдонга тушади. Жамоамизда соғлом рақобат мавжуд. Заҳирадан майдонга тушаётган футболчиларимиз ҳам ўйинларимизни кучайтиришмоқда. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Ғалабаларимизда эса барча футболчиларимзнинг ҳиссалари беқиёс.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz