Қайднома

Қидирув

Андрей Фёдоров: “Олдинги ўйинлардан кўра бу баҳсда босим камроқ бўлди”

Андрей Фёдоров: “Олдинги ўйинлардан кўра бу баҳсда босим камроқ бўлди”

  01.07.2020 23:10
  0
  302
Андрей Фёдоров: “Олдинги ўйинлардан кўра бу баҳсда босим камроқ бўлди”

Cоcа Cола Суперлигаси 7-тури доирасида “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабадан кейин “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Локомотив”нинг барча мухлисларини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Кетма-кет уч марта мағлуб бўлганимиздан кейин ҳафталик сикл ишлаб чиқдик. Машғулотлар давомида жамоанинг ўйини кучайганлиги ҳам сезилаётганди. Футболчиларнинг ҳам жисмоний томонлама, ҳам кайфияти яхшиланди. Умуман олганда кўплаб факторлар ижобий томонга ўзгарди. Бизга фақатгина голлар босим бериши мумкин эди. ўша ютқазган ўйинларимизда урилмаган вазиятларни қўрқув билан эмас, балки, футболчиларнинг ўзларига бўлаётган ишончсизлигига боғласам бўлади. Балки бугун ҳам айрим вазиятларда шундай ҳолатлар юзага келгандир. Футболчиларга рақиб жарима майдончаси ичида максимум ишлаш кераклигини айтгандим. Биринчи бўлимда ҳам шогирдларим бир неча вазиятларни голга айлантира олмаган пайтда менда яна ўша ҳиссиётлар пайдо бўла бошлаганди. Рақиблар бир бора тўсинимизни пойлаганида ҳам футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Голдан кейин эса бироз хотиржам ўйнашни бошладик, елкадан тоғʻ ағдарилгандек бўлди. Мағлубиятлар футболчиларнинг ҳаракатларига, айниқса, тўп билан ҳаракат қилишда бироз ишонч бахш қилди. Жамоа ҳимояда тартибли ҳаракат қилди. Шу сабабли бугунги натижани адолатли деб айта оламан. Ўтган ўйинлардан кейин қўлни кўтариб таслим бўлмасдан, ишлашда давом этиб, жангда ғалабага эришгани учун футболчиларга раҳмат айтиб қоламан.

- Авазбек Ўлмасалиевнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Бугун у яхши ўйнади. Менимча Ўлмасалиев бугунгидан ҳам яхши ўйнай олади, айниқса, тактик томонлама тартибли ҳаракат қилмоқда. У билан бу борада ҳали гаплашиб оламиз. Аваз талаб қилинган ўйинни бизга кўрсата олди дея оламан.

- Биринчи бўлимда жамоангиз учун гол уриш қийин бўляпти.

- Йўқ, унчалик эмас. Бизда вазиятлар бўлмоқда. Фақатгина футболчиларда ишонч аспекти етишмаяпти. Биринчи голга қадар ҳам ҳисобни очиб олиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлгандик. Голдан кейин эса футболчиларга эркинлик бердим. Чунки олдинги ўйинлардан кўра бу баҳсда босим камроқ бўлди.

- Марат Бикмаевнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- У навбатдаги ўйинга тайёр бўлиши керак.


Манба: PFC Lokomotiv


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz