Қайднома

Қидирув

Охирги йигирма йилнинг «энг қуруқ» дарвозабонлари аниқланди

Охирги йигирма йилнинг «энг қуруқ» дарвозабонлари аниқланди

  02.07.2020 10:35
  0
  190
Охирги йигирма йилнинг «энг қуруқ» дарвозабонлари аниқланди

«Give Me Sport» сайтида 2000 йилдан бери энг кўп «қуруқ ўйин» ўтказган, яъни энг кўп ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган футбол дарвозабонлари рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, охирги 20 йилда дарвозаси дахлсизлигини энг кўп сақлаб қолган дарвозабон Икер Касильяс ҳисобланади. «Реал Мадрид» ва Испания терма жамоаси собиқ посбони 439 та ўйинда дарвозасидан биттаям тўп олиб чиқмаган. Иккинчи ўринда — италиялик Жанлуижи Буффон (420), учинчи ўринда — Петр Чех (391).

ТОП-10

Икер Касильяс (Испания) — 439; Жанлуижи Буффон (Италия) — 420; Петр Чех (Чехия) — 391; Пепе Рейна (Испания) — 343; Мануэль Нойер (Германия) — 327; Игорь Акинфеев (Россия) — 316; Андрей Пятов (Украина) — 269; Эдвин ван дер Сар (Нидерландия) — 266; Виктор Вальдес (Испания) — 260; Микаэль Ландро (Франция) — 253.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz