Қайднома

Қидирув

Про-лига "укаси" бўлган 1-Лига мусобақасига 4 июль куни қуръа ташланади

Про-лига "укаси" бўлган 1-Лига мусобақасига 4 июль куни қуръа ташланади

  02.07.2020 15:52
  0
  134
Про-лига

Ўзбекистоннинг нуфузи жиҳатидан Суперлига ва Про-Лигадан кейин турадиган Биринчи Лига мусобақасига 4 июль куни қуръа ташланади. ПФЛ хабарига кўра, мусобақада 14та клуб иштирок этади. Ўйинлар 2 даврали уй-сафар тизимида ўтказилади. 

Биринчи Лигада ғолибликни қўлга киритган жамоа Про-Лига йўлланмасини қўлга киритади. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоа эса Про-Лиганинг еттинчи жамоасига қарши бир ўйиндан иборат ўтиш баҳсида иштирок этади.

Биринчи Лига иштирокчилари:
Андижон-2 (Андижон)
Орол (Нукус)
Бунёдкор-2 (Тошкент)
Жиззах-Барс (Жиззах)
Локомотив-БФК (Тошкент)
Навбаҳор-2 (Наманган)
Пахтакор-2 (Тошкент)
Пахтакор-79 
Рубин (Нурафшон)
Янгиер (Янгиер)
Яшнобод (Тошкент)
Зирабулоқ (Самарқанд)
Ғиждувон (Ғиждувон)
Чиғатой (Тошкент)
***

Айтганча, «Шердор» ва «Иттифоқ Навоий» футбол клублари белгиланган талабларни бажармагани ҳамда қатнашчилик бадали ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўламагани учун Профессионал Футбол Лигаси иштирокчилари сафидан чиқарилди. Шу ҳақдаги қарор ПФЛ Ижроқўмининг 2020 йил 30 июндаги йиғилишида қабул қилинди.

«Шердор» футбол клуби 2018 йилда, «Иттифоқ Навоий» футбол клуби эса 2019 йилда Про-Лига иштирокчилари сафига шартли равишда қабул қилинган эди. Аммо ҳозирга қадар клублар ўз мажбуриятларини бажаргани йўқ», - дейилади ПФЛ хабарида. 

«Шердор» клуби фаолияти ўрганилганда молиявий ҳисоб тўлиқ юритилмаслиги, 2020 йилги харажатлар сметаси тасдиқланган бўлса-да, молиялаштириш манбаларининг мавжуд эмаслиги аниқланган. Шундай бўлса-да, клубга 1 апрелга қадар вазиятни ўнглаш учун муддат берилган ҳамда шартли равишда Биринчи лига иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. «Иттифоқ Навоий» футбол клуби ҳам ўтган йилги мавсумда чемпионатда муносиб иштирок этмагани, регламент талабларини тўлиқ бажармагани, иштирокчилик бадали бўйича қарзи борлиги қайд этилган.   ПФЛ бу клубларга Иккинчи лига мусобақасида фаолиятини давом эттиришни тавсия қилмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz