Қайднома

Қидирув

ПФЛнинг 1-келишуви Instat билан амалга ошди...

ПФЛнинг 1-келишуви Instat билан амалга ошди...

  02.07.2020 17:17
  0
  223
ПФЛнинг 1-келишуви Instat билан амалга ошди...

Ҳозир хурсандмиз. Клублар мураббийлари учун ғоятда фойдали бўлган маълумотлар ЎзПФЛ томонидан тақдим этилди. Чунки ҳамма клубларда ҳам Instat билан тўғридан-тўғри келишувни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас.

Энди мураббийлар рақибларининг сўнгги уч турдаги барча маълумотларига эга чиқади, уларни ўрганади. Ўз футболчиларининг ҳолати, фойдали иш коэффициенти ва бошқа параметларини таҳлил қилиб боради. Шунингдек, клублар бош мураббийлари бирор легионерни кўз остига олса, уни ўрганиб бориш имконияти ҳам бор. ЎзПФЛ ва Instat келишувига кўра, Coca Cola Суперлиганинг ҳар бир мураббийи ўзи истаган 4 та хорижий чемпионат статистикаларини ҳам олиш имкониятига эга.

Бу келишув терма жамоалар учун ҳам фойдали бўлади. Келишувлар давомида Азиз Ҳайдаров ҳам иштирок этганини қўшимча қиламан.

Яқин келажакда футболчилар параметларини майдоннинг ўзида чиқариб берадиган техникалар бизда тўлиқ ишлаши керак. "Пахтакор" бундан фойдаланади, ЎФА ҳам терма жамоалар учун харид қилди. Қолганлар ҳам шунга ўрганишлари керак, бу футболчилар фаолиятини ва ҳаракатларини фан сифатида ўрганишга ёрдам беради.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz