Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Сатторов ва "Шердор" ФК ПФЛ қароридан кескин норози бўлишди ва....

Бахтиёр Сатторов ва "Шердор" ФК ПФЛ қароридан кескин норози бўлишди ва....

  02.07.2020 19:04
  0
  359
Бахтиёр Сатторов ва

Самарқанднинг «Шердор» клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов телеграм каналида ПФЛ қароридан кескин норози оҳангдаги фикрларини баён қилди. Аввалроқ ПФЛ ижроқўми «Шердор» ва «Иттифоқ Навоий» футбол клубларини белгиланган талабларни бажармагани, ҳамда мусобақада иштирок этиш бадали ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўламагани учун Профессионал Футбол Лигаси иштирокчилари сафидан чиқариб ташлаган ва Иккинчи Лигада иштирок этишни тавсия қилган эди.

Бахтиёр Сатторов бу хабарга қуйидагича муносабат билдирди  (муаллифнинг орфография ва пунктуацияси сақлаб қолинди): 

«Бугунги янгилик ҳаммасидан ўтиб тушди. Шердор ФК ПРО лигадан регламентга зид равишда 1-лигага тушурилган эди 2 ой аввал, энди 1-лигадан 2-лигага равона қилишди. Шердор ФК ЎзПФЛ олдида қарздорлик йўқ. Ўтган йил учун 100 миллион сўм бадал пуллари ўтқазилган. Энди яна 150 миллион бераслар деб туриб олишди. Агар биз 250 млн. тўласак, унда нега 1-лигадамиз? Зомин қайси Спорт принципи ёки регламентга асосан қўшилди? ЎзПФЛ бунга қандай жавоб қайтаради?

Шердор ФК ҳалол ўйин тарафдори, шу кунга қадар ҳеч қайси бир келишилган ўйинларда, тотализаторларда иштирок этмаган, иштирок этмайди ҳам. Балки шу сабаб клубни ПРО лигадан 2-лигага равона қилган бўлиши ҳам мумкин катта эҳтимол билан.

Бу ҳам футболни ривожлантиришдаги яна бир орқага ташланган қадам. Ўзбек футболи шарҳловчи, журналист ва блогерга қолгандан кейин яна нимани кутиш мумкин. Самарқанд футболи боргансари ботқоқга ботмоқда. Ким қутқаради Самарқанд футболини? ЎФА 1-вице президенти Равшан Ирматов бунга қандай муносабат билдиради?», - деб ёзди Бахтиёр Сатторов.

Эслатиб ўтамиз, Про-Лиганинг 2019 йилги мавсумида «Шердор» 8та клуб ичида 7-ўринни эгаллаб, лигадаги ўрнини сақлаб қолган эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz