Қайднома

Қидирув

Роберт Левандовски «Реал»га ўтмаганидан афсусланмас экан?!

Роберт Левандовски «Реал»га ўтмаганидан афсусланмас экан?!

  02.07.2020 22:19
  0
  2007
Роберт Левандовски «Реал»га ўтмаганидан афсусланмас экан?!

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски бир вақтлар «Реал»дан тушган таклиф ва Мюнхен клубининг жорий мавсум Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида гапирди.

«Ўша пайтда кўплаб муҳокамалар ўтказилганди. Албатта, «Реал» ажойиб клуб. Мен уларнинг таклифини ўйлаб кўрдим. Аммо «Бавария»да қолдим ва бундан ҳеч қачон афсусланмайман. Биз бир оиламиз ва бу ўртадаги ҳар қандай шубҳани йўқ қилиши керак. Мюнхенда бахтлиман. Мен «Бавария»нинг юз фоизлик ўйинчисиман.

Август ойида 32 ёшга тўламан, лекин ўзимни 27 ёки 28 ёшдек ҳис қиляпман, эҳтимол ундан ҳам ёшдир. Мен кўп йиллар давомида юқори даражада ўйнашни хоҳлайман ва бунга эришиш учун бор имкониятимни ишга соламан.

Ўзим учун чегарани кўрмаяпман, бундан ҳам яхшироқ бўлишим мумкин. Ўз имкониятларимдан тўлиқ фойдаланяпман деб ўйламайман. Назаримда, бу мавсумда имкониятларимнинг 90 фоизини кўрсата олдим.

Ростини айтсам, «Бавария» ушбу мавсумда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш учун яхши имкониятларга эга. Жамоадаги муҳит ажойиб, футболчилар ўртасида аҳиллик мавжуд»— дейди Левандовски.

Ушбу мавсумда Левандовски Бундеслигада 31 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва 4 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Эслатиб ўтамиз, польшалик ҳужумчи 2014 йилнинг ёзида Дортмунднинг «Боруссия»сидан «Бавария»га эркин агент сифатида кўчиб ўтган. Унинг Мюнхен клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz