Қайднома

Қидирув

Майдон бурчагида гулдаста ёки «АТЛЕТИКО» ҲАЁТИДАГИ ГЎЗАЛ УДУМ

Майдон бурчагида гулдаста ёки «АТЛЕТИКО» ҲАЁТИДАГИ ГЎЗАЛ УДУМ

  03.07.2020 01:26
  0
  401
Майдон бурчагида гулдаста ёки «АТЛЕТИКО» ҲАЁТИДАГИ ГЎЗАЛ УДУМ

Мадрид клуби кўп йиллардан буён майдон бурчагини гуллар тўплами билан безайди. Бу мухлисалардан бирининг ғоясидир. Жумладан, «Вальядолид»га қарши кечган 30-тур ўйинидан олдин жамоа сардори Коке бурчак байроқчаси олдига чиройли гулдас­та олиб борди. Одатда «Атлетико»нинг эски аренаси - «Висенте Кальдерон»да бу миссияни асосан 73 ёшли мухлиса Маргарита Луенго бажарарди. Бироқ у энди стадионда кам кўриниш беряпти, боз устига, ҳозир пандемия туфайли ўйинлар мухлисларсиз ўтказилмоқда...

Гулдаста қўйиш тарихи - тоза кино. Луенго хоним бундан 24 йил олдин Милинко Пантич ўйинини алоҳида ёқтирарди. Ваҳоланки, «Атлетико» аввалига фаолияти давомида Сербия­дан ташқари, Греция ва Словенияда ўртаҳол даражада тўп сурган 30 ёшли футболчи билан шартнома тузишдан ҳам бош тортган. Хуллас, Луенго «Атлетик» билан ўйиндан олдин гулдаста кўтариб кетаётган клуб президентини кўриб, ундан 4 дона атиргул сўрайди ва қўшиб қўяди: «Буларни майдонга улоқтираман ва биз бугун 4та гол урамиз!» Қарангки, ҳаммаси аёл айтганидек бўлади - «Атлетико» айнан 4та гол уради, жумладан, Пантич «Гол + пас» тизими бўйича 3 очко ишлайди (1та гол ва 2та самарали узатма). Аслида атиргуллар биргина Пантич эмас, балки бутун жамоага аталган эди. Дарвоқе, Милинко биринчи марта гулдас­та ёнига келганида, уни тепиб юборганди. Шунда Луенго хоним унга махсус хат юбориб, ғоя маъносини тушунтиради, гуллар омад белгиси эканлигини айтиб, бурчак байроқчаси олдида уларга зинҳор тегинмаслигини сўрайди. Кейинчалик Пантич ва Луенго учрашиб, дўстлашадилар ҳам. «Атлетико» янги стадион - «Ванда Метрополитано»га кўчиб ўтгач ҳам, ушбу анъана ўз моҳия­тини йўқотгани йўқ. 24 дона атилгул (12таси оқ, 12таси қизил) бурчак байроқчаси ёнида туриши шарт. Уларга тегиш - жиноят. Мисол учун, туркиялик Арда Турон Мадрид клуби сафига қўшилганида, буни билмасди. У бурчак тўпини амалга оширишдан олдин беихтиёр гулдастани тепиб юборган ва ўйин охирига қадар фанатларнинг дашномию, ҳуштакбозликларига учраганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz