Қайднома

Қидирув

“Металлург” сафарда “Бухоро”ни тор мор этди

“Металлург” сафарда “Бухоро”ни тор мор этди

  02.07.2020 21:19
  0
  289
“Металлург” сафарда “Бухоро”ни тор мор этди

Учрашувнинг дастлабки дақиқалари кутилганидек мезбонлар – бухоролик футболчилар томонида бўлди. “Металлург” футболчилари то ўзларига келиб, майдонга мослашиб улгуришганигача “Бухоро” уч тўртта хавфли ҳужумларни ташкил этди. Ўнинчи дақиқалаaоран ҳудудий устунлик Тошкент вилояти вакиллари томонига ўтди. Кетма кет позицион ҳужумлар 33-дақиқага келганда ўз самарасини берди. Бурчакдан тўп етказиб берилганда жарима майдони ичида Аббос Отахонов бошқаларга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни дарвоза тўрига тўғрилаб қўйди – 0:1.

“Металлург” футболчилари бироз эрта хотиржамликка берилишди. Дарвозабон ва ҳимоячиларимизнинг бир бирларини тушунмасликлари ва эҳтиётсиз ўйинлари натижасида 38-дақиқада ҳисоб тенглашди. Жавоб голини Суҳроб Неъматов киритди.

Аслида биринчи бўлимни бекободликлар ўз фойдаларига якунлашлари керак эди. “Металлург”нинг маҳорат борасида устунлиги яққол кўриниб турганди. Бу устунлик иккинчи таймда ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Тайм бошидаёқ Дониёр Нарзуллаевнинг жарима майдонига тўп узатишидан кейин “Бухоро” ҳимоячилари ўз жарима майдонлари ичида Шаҳзодбек Убайдуллаевни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Пенальтини Станислав Андреев бехато амалга оширди – 1:2.
Орадан икки дақиқа ўтмасдан Нарзуллаев яна ўзини кўрсатди. Бу сафар у чап қанотдан тўпни жарима майдонига шундай узатиб бердики, гол киритмасликнинг ложи йўқ эди. Шаҳзодбек эса қандай гол уришни яхши билади. Шаҳзодбекдан ШЕДЕВР гол – 1:3.
Бухороликлар ўзларига клиб улгуришмасидан “Металлург” яна битта ҳужумни муваффақиятли якунлади. Бу сафар Саламат Қуттибоевнинг узатмасидан кейин Шаҳзодбек Убайдуллаев дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди ва яқин бурчакни нишонга олди – 1:4.
“Металлург” учрашувнинг қолган дақиқаларида қайд этилаётган ҳисобни сақлаб қолди.


Coca Cola Cуперлига / 7-тур
“Бухоро” – “Металлург” – 1:4 (1:1). Муборак шаҳри.

Б.Вафоев номидаги стадион.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Рустам Чориев.
Назоратчи: Андрей Клепиков.
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Голлар: Аббос Отахонов (33), Суҳроб Неъматов (38), Станислав Андреев (51-п), Шаҳзодбек Убайдуллаев (53, 59).


“Бухоро”: 91. Зафар Сафаев, 4. Миржалол Жумаев, 5. Бобиржон Аманов, 9. Жасурбек Ҳакимов, 11. Зоҳир Примов, 16. Жасур Ҳасанов, 19. Бекзод Саидов, 28. Эргаш Исмоилов, 40. Азизбек Амонов, 60. Бобурбек Фарҳадов, 77. Иззатилла Абдуллаев.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббосжон Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев 8.Саламат Қутибоев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев 88.Евгений Чумак.

 


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz