Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: “Агар футболчиларни тўғри йўналтира олсак барчаси яхши бўлади”

Андрей Канчельскис: “Агар футболчиларни тўғри йўналтира олсак барчаси яхши бўлади”

  03.07.2020 08:10
  0
  151
Андрей Канчельскис: “Агар футболчиларни тўғри йўналтира олсак барчаси яхши бўлади”

Суперлига 7- тур учрашувлари доирасида ўтказилган “Навбаҳор”-“Сўғдиёна” учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис матбуот анжуманида қатнашиб журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Оғир ўйин бўлди. Рақиб биздан бир кун кўпроқ дам олгани барибир ўз сўзини айтди. Бу ҳам ўзига ўзига яраша эътиборли холат. Зеро футболда майда нарсалар бўлмайди.

Мен ҳайронман, клубдагилар "Навбаҳор" учун ишлайдими ёки қаршими? Айтинглар,  стадионимиз директори майдонни нима қилди? Майса қайсидир жойда ўрилган, қайсидир жойда ўрилмаган... Яна жарима майдонимизга сув қуйишган Дарвозабонимиз Ўткир Юсупов "бассейн"да чўмилиб олди. Бу шармандали ҳолат!

Ўйинга келсак йигитларга раҳмат. Уларда ғалабага бўлган хоҳиш кучли бўлди.

Кейинги турда "Бунёдкор"га қарши ўйнаймиз. Ўтган йил улар бизни икки бор ранжитишганди. Яхши шаклланган жамоа, уларга қарши бугундан бошлаб тайёргарлик кўрамиз.

Майдонда биз эмас футболчилар ўйнашади. Агар футболчиларни тўғри йўналтира олсак барчаси яхши бўлади.

Агар ўйин 45 дақиқа давом этганида биз 45 дақиқага тайёргарлик кўрардик. Ҳозир 90 дақиқага тайёрланаяпмиз. Қайси дақиқада гол уришнинг фарқи йўқ. Рақиб футболчиларида куч қолгунича қаршилик кўрсатади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz