Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: Мағлубиятсиз сериямиз давомли бўлсин...

Миржалол Қосимов: Мағлубиятсиз сериямиз давомли бўлсин...

  03.07.2020 08:40
  0
  305
Миржалол Қосимов: Мағлубиятсиз сериямиз давомли бўлсин...

Жорий йилги мавсумда АГМК қаторасига бешинчи ўйиндаги ғалабани "Насаф"га қарши ўйинда қўлга киритди. Учрашувдан кейин  олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 — Бир-бирига мос иккала жамоа жанговор руҳда қизиқарли беллашувни тақдим этди. Ўйин тезкорликда ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар иккала жамоа мазкур баҳсга қадар мағлубиятсиз келди. Бу ҳам ўйин аҳамиятини оширди. Муҳим ва турнинг марказий беллашувида керакли ғалабани қўлга киритдик. "Насаф" доимгидек яхши шаклланган жамоа. Қаршидаги академия бир текисда ишламоқда ва доим иқтидорли ёшлар таркибни муносиб тўлдириб турибди. Рўзиқул Бердиев доим таркибни яхши шакллантириб келмоқда. Бугунги ғалабадан хурсандман. Қолаверса, бизни ойнаи-жаҳон орқали кўриб, бизга далда бўлиб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўйинларимизни Олмалиқдаги маҳаллий АГМК каналида ҳам такрор узатишмоқда ва улар бизнинг ғалабаларимиздан хурсанд. Бу аввало жамоамизнинг меҳнати самараси. Ишқибозларимизнинг хурсандчилиги ва эътибори жамоамизни янада руҳлантиради. Ҳозирги пандемия туфайли карантин даврида улар стадионга кела олишмайди. Лекин биз уларнинг қўллаб-қувватлови ва далдасини доим ҳис қилиб турибмиз. Фурсатдан фойдаланиб, ўйин бошидан то охирига қадар майдонда курашган барча йигитларга раҳмат айтаман. Шунингдек, клубимизга бефарқ бўлмаган барча инсонларга, раҳбариятга миннатдорчилик билдираман.

 "Насаф"да Бозоров ва Кенжабоев сингари тезкор футболчилар майдонга тушганидан сўнг, биз ҳам Раҳмоновни ўйинга қўшдик. Жўраев эса ҳимоядан таянч ҳудудига чиқди. Бу орқали ҳимоя ва марказни янгиладик. Ўйлайманки, захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинда ўз ҳиссаларини қўшиб, бир-бирларини майдонда тўлдириб туришди.

Игорь Зонич жароҳатидан фориғ бўлган. Зонич ўйинга тайёр. Нега ўйинга тушмаганига келсак, аввало ҳар бир учрашувга рақибдан келиб чиқиб таркиб танланади ва марказни ҳар ўйинда алмаштириб, ротация қилиб бўлмайди. Ўтган ўйинда ҳам Жўраев ва Йўлдошев тандеми ёмон ўйнамаганди. Мавсум узун, ҳали барча футболчилар ўз имкониятларини олишади ва жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишади, деган умиддаман. Масалан, Турсунов ҳам ўйин пайтда безовталанди. Футболда исталган пайт жароҳат бўлиши ёки толиқиб қолиш мумкин. Санжар Турсунов ўйинга жуда яхши киришиб турганида мажбурий ўзгаришни амалга оширишга тўғри келди. Жароҳати жиддий эмас. Келаси ўйин 7 июлда ва фурсат оз. Ротация бўлиши табиий.

Мағлубиятсиз сериямиз давомли бўлсин. Бу бизга ортиқча босим юклаши? Ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиб, майдонга тушганда бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим. Шунда муваффақият қозониш осон бўлади. Бугунгидек тажовузкор ўйинлар ҳали кўп бўлади.  Ҳеч қайси рақибни пиёда юриб ютиб бўлмайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz