Қайднома

Қидирув

Расман: Сане — «Бавария» футболчиси

Расман: Сане — «Бавария» футболчиси

  03.07.2020 13:05
  0
  284
Расман: Сане — «Бавария» футболчиси

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Сане «Бавария»га ўтди, дея хабар берди Германия клуби расмий сайти.

24 ёшли футболчи билан 2025 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартнома имзоланган. Айтилишича, келгуси ҳафта хавбек янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги машғулотларга қўшилиши мумкин.

«Бавария» — улкан мақсадларни кўзлайдиган ажойиб клуб. Янги чорловларни, жамоа сафида машғулот ўтказишни сабрсизлик билан кутяпман. Ханси Фликни ёшлар термасидаги фаолияти орқали яхши биламан, ўртамиздаги муносабат аъло эди. «Бавария» билан кўплаб совринлар ютмоқчиман, асосий мақсад – Чемпионлар Лигаси», - деди Сане.

2016 йили «Шальке»дан «Манчестер Сити»га ўтган вингер «шаҳарликлар» таркибида 135 та ўйин ўтказиб, 39 та гол урган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz