Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» Гризманнинг вакиллари билан алоқага чиқди

«ПСЖ» Гризманнинг вакиллари билан алоқага чиқди

  03.07.2020 14:09
  0
  315
«ПСЖ» Гризманнинг вакиллари билан алоқага чиқди

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини «ПСЖ»да давом эттириши мумкин, дея хабар берди Sport.es.

Манбанинг таъкидлашича, Париж клуби вакиллари 29 ёшли форвардга яқин кишилар билан алоқага чиқишган, шу тариқа унинг фикри ва ҳозирги жамоасидаги ҳолатини билишга уринишган.

Айтилишича, парижликлар французнинг трансфери бўйича келишувни 7 июлгача якунлашни мақсад қилишган, чунки икки кундан сўнг Францияда трансфер ойнаси ёпилади.

Гризманн «Барселона»га ўтишдан аввал «Атлетико»да тўп сурган. Унинг трансфери 2019 йилнинг ёзида амалга ошган, келишув суммаси 120 миллион еврони ташкил қилган.

Антуан жорий мавсум 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 4 та ассст ёздириб қўйди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz