Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Биз чемпионларни, етук жамоани мағлуб этдик»

Гвардиола: «Биз чемпионларни, етук жамоани мағлуб этдик»

  03.07.2020 16:33
  0
  172
Гвардиола: «Биз чемпионларни, етук жамоани мағлуб этдик»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионати 32-тури доирасидаги «Ливерпуль» устидан қозонилган йирик ҳисобли ғалаба (4:0)ни изоҳлади.

«Биз чемпионларни, етук жамоани мағлубиятга учратдик. Биз футбол ўйнашдан қўрқмаймиз, улар ҳам жасур. Жамоамнинг ҳар бир баҳсдаги ўйини ёқади. Биз таваккал қилишдан чўчимадик. Юқори прессинг уюштирадиган бу «Ливерпуль» ҳаётимда учраган энг яхши жамоадир. Кичик масофаларда тўп суришга жасорат топдик. Бу муҳим. Чемпионлик йўлакчасини кўрдим, рақибнинг ўйинга тайёргарлигини сездим. Улар ҳатто раҳмат ҳам айтишмади, чунки бор эътиборлари беллашувга қаратилганди», - дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» аввалги тур натижаларига кўра, 30 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни расмийлаштирганди. «Манчестер Сити» эса 66 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz